Бош саҳифа / Адабиёт / ЎЗБЕКИСТОН УМУМИЙ УЙИМИЗ…

ЎЗБЕКИСТОН УМУМИЙ УЙИМИЗ…

Мозийни эсласам, қилгайдир алам,
Кимларга айтардик тонгда “Ассалом…”
Бугун салом бериб турибди олам,
Ўзбекистон умумий уйимиз учун!

Истиқлол биз учун келганда қайтиб,
Қадриятлар қайтди алёрлар айтиб,
Меҳру, муҳаббатга тўла бу байтим,
Ўзбекистон умумий уйимиз учун!

Миллий бағрикенглик виждонимиздир,
Тинчлик ва барқарорлик унвонимиздир,
Баркамол ёш авлод  полвонимиздир,
Ўзбекистон умумий уйимиз учун!

Ватан ўз йўлидан оғишмай борар,
Бу йўлда қадамларга тилайман барор,
Азму шижоатла, қилайлик қарор,
Ўзбекистон умумий уйимиз учун!

Огоҳу, уйғоқ бўлиб, кўнгил бўлиб,
Оғаю, ини бўлиб, сингил бўлиб,
Хизмат қилинг соғлом бўлиб, енгил бўлиб,
Ўзбекистон умумий уйимиз учун!

Райҳона Раҳимова.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Аҳиллик самараси

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда Хоразмга яқин бир қишлоқда одамлар жуда аҳил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE