Бош саҳифа / Сиёсат / Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФАРМОНИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФАРМОНИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН СОҲА РИВОЖИГА
МУНОСИБ ҲИССА ҚЎШГАН ЮРТДОШЛАРИМИЗДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, тармоқни комплекс модернизация қилиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, фермерлик ҳаракатини янги босқичга кўтариш, замонавий инновацион ишланмалар ва илғор хорижий тажрибаларни амалиётга жорий этиш каби долзарб масалалар ечимига қаратилган ислоҳотлар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.

Ўз навбатида, бугунги кунда аграр соҳада эркин бозор муносабатларини жорий этиш, таълим, фан ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини интеграциялаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, тизимни юқори малакали кадрлар билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, барча қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштириб, халқимизнинг ризқ-рўзи ва фаровонлигини, юртимизнинг иқтисодий қудратини ва экспорт салоҳиятини юксалтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, аграр секторда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ва давлат дастурлари ижросини таъминлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, илғор агротехнологияларни амалиётга жорий этиш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

(Сурхондарё вилояти бўйича)

“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ҚУРУВЧИ”

Сангинов Абдугани Абдурахмонович“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

ФИДОКОРОНА ХИЗМАТЛАРИ УЧУН” ОРДЕНИ БИЛАН

Амирқулов ҚурбанМузработ туманидаги “Амирқул бобо” фермер хўжалиги бошлиғи

МЕҲНАТ ШУҲРАТИ” ОРДЕНИ БИЛАН

Алиев Номаз ЖўраевичҚумқўрғон туманидаги “Яккатут ғаллакори” фермер хўжалиги бошлиғи

Тошпўлатов Баҳодир Жўраниёзович— Шеробод туманидаги “Тошпўлатов Баҳодир Жўраниёзович” фермер хўжалиги бошлиғи

Чориева Жумахол ҚурбоновнаБойсун туманидаги “Бойсун теракли” фермер хўжалиги пиллачиси

ДЎСТЛИКОРДЕНИ БИЛАН

Амиров ЧориҚизириқ туманидаги “Истара ғолиби” фермер хўжалиги бошлиғи

Бекмуратов Чори Эшбуриевич Ангор туманидаги “Эшбури Бекмуродов” фермер хўжалиги бошлиғи

Махмудов Хайдар ХусановичЎзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Сурхондарё вилояти бўйича  Ўрмон муҳофазаси инспектори

Рузиев Каримжан “Тўполангсув-
ГЭСқурилиш” масъулияти чекланган жамиятининг “Резаксойсувқурилиш” унитар корхонаси бошлиғи

ШУҲРАТМЕДАЛИ БИЛАН

Авазов Дилмурод СултонмуродовичСариосиё туманидаги “Имкон” фермер хўжалиги бошлиғи

Бабамуратов Собир Тўхтамишович “Сурхондарё агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятининг Термиз тумани филиали механизатори

Ишназаров Хушбоқ ХужақуловичШўрчи туманидаги “Нурмат Хўжақулов” фермер хўжалиги бошлиғи

Норбоев Абдусамат Даминович—Денов туманидаги “Меҳнат – фаровон ҳаёт” фермер хўжалиги бошлиғи

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти          Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2017 йил 7 декабрь

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хатосини тан олди

Дин инсонни гуноҳдан, ёмон ишлардан сақловчи, виждон поклигини таъминловчи кучдир. Диний билимларни яхши ўзлаштирган инсон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan