Бош саҳифа / Сиёсат / Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФАРМОНИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФАРМОНИ

“ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИГА 25 ЙИЛ” ЭСДАЛИК НИШОНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

1992 йил 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун юртимиз тарихидаги буюк саналардан биридир.

Бош Қомусимиз ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимизнинг тинч, обод ва фаровон ҳаётини таъминлаш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш, миллий қонунчилик тизимини шакллантириш ҳамда мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан ҳамда мамлакатимиз мустақиллигини мус- таҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини ва мудофаа қудратини юксалтириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни,миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш, Асосий Қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, ёш авлодни қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида:

  1. “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони таъсис этилсин.
  2. “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонининг Низоми ва тавсифи 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонлари ва уларнинг гувоҳномалари белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.
  4. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У.Исмаилов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти                                                              Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,            2017 йил 10 октябрь

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хатосини тан олди

Дин инсонни гуноҳдан, ёмон ишлардан сақловчи, виждон поклигини таъминловчи кучдир. Диний билимларни яхши ўзлаштирган инсон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan