Бош саҳифа / Сиёсат / ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимидаги алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ёшларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол авлодни шакллантириш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилсин:

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА

“Ўзбекистон Республикасида хизмат
кўрсатган спорт устози”

Холодова Наталья Юрьевна — Сурхондарё вилояти ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг енгил атлетика бўйича мураббийи         

Юртимизда таълим соҳасини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни кенг жорий этиш, илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ қилиш, чуқур билим ва касб-ҳунарга эга, мустақил фикрлайдиган, иқтидорли, соғлом авлодни вояга етказиш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, ёшларимизни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги улкан хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин:

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Азимова Раънохол Шариповна — Сариосиё туманидаги “Мурувват” ногирон аёллар учун интернат уйи энагаси

“Дўстлик” ордени билан

Аллаков Исмаил — Термиз давлат университетининг алгебра ва геометрия кафедраси мудири   

Курбонов Хидоятулло Бобоалиевич — Сариосиё туманидаги 16-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси

“Шуҳрат” медали билан

Бурхонов Барот Ғаффорович — Шеробод туманидаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг мусиқа фани ўқитувчиси           

Джалилов Умбар Хуррамович — Олтинсой туманидаги 43-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси          

Джураев Абдимурат Оралович — Узун туманидаги 26-умумий ўрта таълим мактабининг математика ва информатика фанлари ўқитувчиси          

Рахимов Ўрал Маликович — Бойсун туманидаги 6-болалар мусиқа ва санъат мактабининг бахшичилик йўналиши ўқитувчиси               

Саттаров Ахмад Абдиназарович — Қумқўрғон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси  

Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2019 йил 27 сентябрь

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловга тайёргарлик

Маълумки, сайловга 2 ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий партиялар ўз электорати ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE