Бош саҳифа / Сиёсат / ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

Халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ривожлантиришдаги хизматлари, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимиз тараққиёти, тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаш ишига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда жамоатчилик ишларидаги кўп йиллик самарали иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:

(Сурхондарё вилояти бўйича)

“Меҳнат шуҳрати”  ордени билан

ПОЯНОВ Абдиназар —  Қизириқ туманидаги “Қўнғирот” фольклор-этнографик халқ дастаси бадиий раҳбари, бахши

“Дўстлик” ордени билан

МАДИЕВ Жуманазар Ҳайдарович — Қизириқ тумани тиббиёт бирлашмасининг “Оқ олтин” қишлоқ врачлик пункти умумий амалиёт шифокори

Мамлакатимизда ижтимоий ва маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги фаол иштироки, самарали меҳнати, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишига қўшган ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотлансин:

“Шуҳрат” медали билан

ДЖУРАЕВ Бахтияр Мамадаминович — Сурхондарё вилояти силга қарши курашиш диспансери бош шифокори

ҚУРБОНОВ Абдукарим Қаюмович — Сурхондарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонасининг Шеробод тумани филиали мудири

МЕНГЛИЕВ Абдижалол  Тоштемирович — Термиз шаҳридаги “Ўтан полвон” хусусий диагностика ва даволаш маркази  раµбари.

ЭШБОЕВ Махаммад Темиралиевич — Термиз шаµридаги 22-болалар мусиіа, санъат ва бахшичилик мактаби ўқитувчиси, бахши

Ўзбекистон Республикаси
 Президенти                                                                 Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаµри,                     2019 йил 28 август

¤зА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Танқидий таҳлил қилинди

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси воҳада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш-нинг долзарб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE