Бош саҳифа / Сиёсат / ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Кўп йиллик фидокорона меҳнати билан мамлакатимизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожини янги босқичга кўтариш ва уни комплекс модернизация қилиш, соҳага инновацион технологиялар, замонавий илм-фан ютуқларини, кластер тизимини кенг жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштириб, эл-юрт фаровонлигини юксалтириш,  дастурхонларимиз тўкинлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси, аграр секторда ислоҳотларни, давлат дастурларини муваффақиятли амалга ошириш, ер ва сувресурсларидан оқилона фойдаланиш, экин майдонларининг мелиоратив ҳолатинияхшилаш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қу-йидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

Нормурадов Холмамат — Термиз туманидаги “Термиз паррандачилик фабрикаси” масъулияти чекланган жамияти раиси.

“Меҳнат шуҳрати”ордени билан

Мажидов Ахмат Нажмиддинович — Олтинсой туманидаги “Янги турмуш” фермер хўжалиги бошлиғи.

“Дўстлик”ордени билан

Саидов Юсуп Маматович — “Аму-Сурхон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг Узун тумани ирригация бўлими бошлиғи.

“Шуҳрат” медали билан

Бабаханов Бахридин Сулайманович — Қумқўрғон тумани ветеринария бўлими участка бошлиғи.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкентшаҳри, 2018 йил 8 декабрь

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловлар бош мавзу

Бу йил сайловлар йили. Президентимиз ташаббуси билан 2019 йилнинг 25 июнида 18 боб, 103 моддадан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE