Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида
Мамлакатимизда жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажаришда мардлик ва жасорат кўрсатгани, шунингдек, ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотлансин:
(СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА)
“ЖАСОРАТ” медали билан
Сафаров Алиқул Хушбоқович (марҳум) — Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори
“СОДИҚ ХИЗМАТЛАРИ УЧУН” медали билан
Чориев Рустам Алламуротович — Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати батальони отряд командири
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2018 йил 24 октябрь