Бош саҳифа / Сиёсат / ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

2018 ЙИЛДА РАСМИЙ САНАЛАРНИ НИШОНЛАШ ДАВРИДА ҚЎШИМЧА ИШЛАНМАЙДИГАН КУНЛАРНИ БЕЛГИЛАШ ВА ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИНИ КЎЧИРИШ ТУҒРИСИДА

2018 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва дам олиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиши, шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида:

  1. 2018 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгилансин:
  • 2 январь – сешанба;
  • 20 март – сешанба;
  • 31 август – жума.
  1. 2018 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилсин:
  • 6 январь – шанба 3 январь – чоршанбага;
  • 17 март – шанба 19 март – душанбага;
  • 24 март – шанба 22 март – пайшанбага;
  • 25 август – шанба 23 август – пайшанбага;
  • 26 август – якшанба 24 август – жумага;
  • 8 сентябрь – шанба 3 сентябрь – душанбага;
  • 15 сентябрь – шанба 4 сентябрь – сешанбага;
  • 29 декабрь – шанба 31 декабрь – душанбага.
  1. Белгилаб қўйилсинки:
  • бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини уч иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади, ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга ушбу фармоннинг 1-бандига мувофиқ белгиланган қўшимча дам олиш кунлари қўшилади;
  • бюджет ташкилоти ҳисобланмаган ташкилотларда ушбу фармоннинг 1-бандига мувофиқ қўшимча дам олиш кунлари меҳнат таътилига қўшимча бошқа кунлар билан бир қаторда ташкилотнинг молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, меҳнат шартномалари ёки иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишиб қабул қилинадиган бошқа ички ҳужжатларда белгиланади;
  • ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартиришни ҳисобга олган ҳолда 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
  1. Ўзбекистон Республикаси Банд лик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А.Хаитов):
  • Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши (Қ.Рафиқов), Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Абдуҳакимов), Молия вазирлиги (Ж.Қўчқоров) ва Иқтисодиёт вазирлиги (Б.Хўжаев) билан биргаликда ходимларнинг дам олиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланишини таъминлашни инобатга олган ҳолда келгуси календарь йили учун қўшимча дам олиш кунларини белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида ҳар йили 15 октябрдан кечикмасдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Ж.Қўчқоров) билан биргаликда Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши (Қ.Рафиқов) билан келишган ҳолда ушбу фармон қоидаларини ҳисобга олиб, йиллик меҳнат таътили пайтида сақлаб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш бўйича йўриқномани бир ой муддатда белгиланган тартибда тасдиқласин;
  • ҳар йили 15 ноябргача келгуси календарь йил учун иш вақти календарини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
  1. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Абдуҳакимов) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ.Қуронбоев), Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши (Қ.Рафиқов), «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК (У.Розуқулов) ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (А.Шукуров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда дам олиш байрам кунларининг узайтирилишини ҳисобга олган ҳолда, республика аҳолиси учун ички туризм ва фаол дам олиш йўналишларини, транспорт ва меҳмонхона хизматлари учун чегирмалар берилишини ҳамда акциялар ўтказилишини ташкил этсин.
  2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари:
  • аҳолининг узайтирилган байрам (дам олиш) кунларида мароқли ва фойдали дам олишини ташкил этиш бўйича тизимли чоралар кўрсинлар;
  • Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Абдуҳакимов) ва Миллий телерадиокомпания (А.Хўжаев) билан биргаликда байрам кунлари ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида аҳолини кенг хабардор қилишни таъминласин.
  1. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши (Қ.Рафиқов):
  • меҳнат жамоалари ўртасида ушбу фармоннинг мақсади, мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтириш ишларини ташкил этиш;
  • узайтирилган байрам кунларида ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг мароқли дам олишини таъминлаш юзасидан касаба уюшмалари ташкилотларининг ишини фаоллаштириш тавсия этилсин.
  1. Ўзбекистон Республикаси Банд лик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А.Хаитов) Адлия вазирлиги (Р.Давлетов) билан биргаликда қонунчиликка ушбу фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
  2. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А.Хаитов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти  Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2017 йил 28 декабрь

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловга тайёргарлик

Маълумки, сайловга 2 ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий партиялар ўз электорати ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE