Бош саҳифа / Жамият / Ўзбекистон – дунё эътибори ва эътирофида

Ўзбекистон – дунё эътибори ва эътирофида

Хабарингиз бор, 2018 йил 15 январда АҚШ давлат департаменти ҳисоботида Ўзбекистонни дин соҳасида “Алоҳида ташвишга сабаб бўлаётган давлатлар рўйхати” га киритишган эди.

Президентимиз раҳбарлигида олиб борилган диний-маърифий ислоҳотларнинг самараси ўлароқ жорий йил 11 декабрда АҚШ давлат котиби Майк Помпео расман АҚШ давлат департаменти Ўзбекистонни дин соҳасида “Алоҳида ташвишга сабаб бўлаётган давлатлар рўйхати”дан чиқарганини маълум қилди. Шу боисдан ҳам биз 2017-2018 йилларда Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида фикр юритишни жоиз деб топдик.

Жамиятда миллий-диний қадриятлар ривожини таъминлаш, уларни турли ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш, жамият маънавий дунёқарашидаги руҳий, психологик, ахлоқий, диний жиҳатларнинг уйғунлигини таъминлаш, унга қарши қаратилган таҳдидларнинг олдини олиш ва жамият аъзолари манфаатларини ҳимоя қилишда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ўз ўрнига эга.

Ўзбекистонда 2017-2018 йиллардаги ислоҳотлар жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш тамойили асосида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ислом маърифатини тарқатиш, аждодларнинг бой маънавий меросини янада чуқур ўрганишнинг йўналишларида юз бермоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 15 июнда Тошкент шаҳрида “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш — давр талаби” мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқида:“Бугунги кунда ижтимоий-маънавий муҳитни ва аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, ёшларни турли диний экстремистик оқимлар таъсиридан асраш масаласи барчамиз учун энг асосий масала бўлиб турибди,” дея таъкидлади.

Ўзбекистонда дин мамлакатдаги маданий-маънавий анъаналарнинг ажралмас қисми ва аҳоли маънавий камолотининг асоси сифатида бағрикенглик маданияти ривожида алоҳида аҳамият касб этади. Бугун Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, 16 та диний конфессия аъзолари тинч-тотув яшаб келишмоқда. Албатта, халқимизга хос бўлган бу бағрикенглик анъаналарининг тарихий илдизлари қадимий бўлиб, бугунги диний-маърифий соҳада олиб борилаётган сиёсатда ўз ўрнига эга.

Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш йўналишида юз бераётган ислоҳотларнинг асосини 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегия- сининг 5-устувор йўналиши — Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш соҳаси ташкил этади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон Халқаро ислом академиясининг ташкил этилиши орқали ислом динининг соф инсонпарварлик моҳияти ва маърифатини очиб бериш, унинг асл гуманистик мазмунини таҳлил қилишга қаратилган илмий тадқиқотлар, анжуманлар, маърифий тадбирларни кучайтириш кўзда тутилган. Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари тузилиши турли ғоявий-мафкуравий таҳдидлар кучаяётган ҳозирги даврда жамиятда соғлом дунёқарашни юксалтиришга омил бўлади.

Диний таълим соҳасида олиб борилган ислоҳотлар натижасида Қаршида Насафий номидаги Ақида, Бухорода Нақшбанд номида Тасаввуф, Самарқандда имом Мотуридий номида Калом, имом Бухорий номида ҳадис, Фарғонада Марғиноний номида Фиқҳ мактаби, Самарқандда Ҳадис олий мактаби ўз фаолиятини бошлади.

Бундан кўзланган асосий мақсад жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилатлар ва қадриятларимизни кенг тар- ғиб қилишда диний-маърифий соҳа вакилларининг ўрни ва иштирокини оширишдир.

Президент Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббуснинг амалий ифодаси сифатида 2018 йил 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида Ўзбекис тон томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат — “Маърифат ва диний бағрикенглик“ деб номланган махсус резолюцияси БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан қабул қилинди. Ўзбекис- тон томонидан таклиф этилган резолюциянинг асосий мақсади “барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат” эканини қайд этди. Ҳужжат “бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашиш“га қаратилган. Резолюцияда маърифатпарварлик ғоясини илгари суриш қайд этилиб, сайёрамизда хавфсизлик ва тинчликни мустаҳкамлаш йўлидаги интеграция, ўзаро ҳурмат, инсон ҳуқуқлари ҳимояси, муроса ва ўзаро англашувнинг нечоғли муҳимлиги эътироф этилган, мазкур резолюциянинг бир овоздан қўллаб-қувватланиши, Ўзбекистон раҳбари ташаббусининг долзарблиги ва ўз вақтида илгари сурилган таклиф эканининг юксак эътирофидан далолатдир.

Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга мувофиқ, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, аждодларимизнинг ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган бой диний-илмий меросини кенг тарғиб этиш, диний-маърифий ҳаётдаги янгиликларни жамоатчиликка етказиш мақсадида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги “Зиё” медиа марказини тузилма сифатида шакллантирилиши кўрсатилган.

Шавкат Мирзиёевнинг Конституциямизнинг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида ҳам бир пайтлар диний экстремис тик гуруҳларга алоқаси бор, деб назоратга олинган 20 мингдан зиёд фуқаро “махсус ҳисоблар”- дан чиқарилгани тўғрисида таъкидлаб ўтилдики, бу ҳам давлатимизда диний эътиқод эркинлиги ва диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг узвийлигини кўрсатади.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссари Зайд ал Ҳусайн ўз интервьюсида бугунги динлараро ва миллатлараро нотинчлик бўлиб турган таҳликали замонда Ўзбекистондаги мавжуд динлараро ва миллатлараро тотувлик ва диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар барча давлатлар учун ўрнак бўлишга лойиқ эканлигини эътироф этди. АҚШ- нинг Ж. Хопкинс университети ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти президенти Фредерик Старр, институт директори Сванте Корнелл “Ўзбекистон: мусулмон дунёсидаги ислоҳотлар учун янги модель” номли мақоласида: “Минтақа, исломнинг эътиқодий маркази сифатида қараладиган Яқин Шарқдан қолишмаган ҳолда, тарихий, диний ва интеллектуал асосларига кўра, мусулмон дунёсининг маркази бўлишга ҳақли”, дея таъкидлаган.

Президентимиз жаҳон ҳамжамиятига дунёни ёзувчи айтганидек гўзаллик эмас, балки дунёни маърифат қутқаришини юқоридаги резолюцияда таклиф қилиши ва Ўзбекистонда диний маърифий соҳада олиб бораётган ислоҳотлари билан исботлаганини “The Тimes of Central Asia” наш ри ҳам эътироф этди.

Хулоса шуки, бугунги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар халқимизнинг тарихий-маданий тажрибаси маҳсули сифатида Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи устувор йўналишидан келиб чиқиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг турли миллат ва конфессиялар ўртасида ҳамкорлик, ўзаро ҳурмат ва бирдамлик муҳитини мустаҳкамлаш, конфессиялар, миллатлар ва маданиятлараро мулоқотни қўллаб-қувватлаш ва асраш, юртимизда тинчлик ва тотувликни таъминлашга қаратилган изчил ва пухта ўйланган стратегияси халқаро ҳамжамият томонидан тўла қўллаб-қувватланаётганининг яққол далилидир. 

Маҳмуд МАЖИТОВ,
ТерДУ катта ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Разрабатывается новый Трудовой кодекс

Разрабатываемый Трудовой кодекс в новой редакции станет гибким и ориентированным на интересы бизнеса, сообщил в …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan