Бош саҳифа / Сиёсат / Ўзбек маданияти эътирофи

Ўзбек маданияти эътирофи

Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги маданий алоқалар қадимдан Буюк ипак йўли орқали ривожланган. Мустақиллик йилларида икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги миллий алоқаларни янада кенгайтириш бўйича кўплаб битимлар имзолади.

Жумладан, ўзбек ва хитой халқлари ўртасидаги дўстона муносабатларнинг қарор топиши ва маданий-маьрифий соҳадаги ҳамкорликнинг кенгайиши, бу икки миллат урф-одатларидаги умумий ўхшашликка боғлиқдир. Ҳар икки халқ меҳнаткаш, самимий, очиқкўнгил ва бағрикенг. Юртимизда ҳар йили бўлиб ўтадиган Хитой маданияти кунларида ана шу жиҳатлар намоён бўлади. Хитой маданияти кунлари доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси марказий кўргазмалар зали ва замонавий санъат марказида мазкур юрт мусаввирлари ва фотоусталарининг кўргазмалари очилди. Унда намойиш этилган кўплаб асарларда Хитойнинг бугунги ҳаёти, табиати, тарихий обидалари, миллий анъаналари, урф-одати, турмуш тарзи ўз ифодасини топган.

Халқларни бир-бирига яқинлаштиришда мусиқа санъатининг қудрати беқис. “Туркистон” санъат саройи, Ўзбекистон консерваторияси, Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида намойиш этилган концертда бу яна бир бор ўз аксини топди.

Ижтимоий-маданий алоқалар ҳам мунтазам ривожланиб бормоқда. Хитой вакиллари “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида, Ўзбекистон фольклор жамоалари Пекинда ўтадиган йиллик халқаро маданият ва сайёҳлик фестивалларида қатнашиб келмоқдалар.

Хитой раҳбариятининг ҳар томонлама пухта ўйланган ва вазмин сиёсий йўлни, унинг ягона Хитой, жумладан, Тайван ва Тибет бўйича қатъий томоилини, “уч ёвуз куч” — терроризм, экстремизм ва айирмачиликка қарши олиб бораётган муросасиз курашни Ўзбекистон изчил қўллаб-қувватлайди. 

Мамлакатларимиз ўртасида маданият, фан ва техника соҳаларидаги ҳамкорлик ҳам изчил ривожланмоқда. Хитойнинг Чанчун шаҳрида ўтган ВИ жаҳон ҳайкалтарошлари анжумани доирасида буюк миниатюрачи Камолиддин Беҳзод ҳайкали очилди. Таълим соҳасида ҳукуматлар ва идоралараро, жумладан, ўзбек ва хитой тилларини ўрганиш доирасида талаба ва амалиётчилар алмашиш тобора кўпаймоқда. Икки томонлама келишувга мувофиқ ва ШҲТ доирасида ХХР ҳукумати 2013-2014 ўқув йилида ўзбекистонлик 120 талабага грант ажратган бўлса, Конфутций номидаги институт орқали Ланчжоу университетида ўзбекистонлик 70га яқин талаба таҳсил олди. Самарқанд шаҳрида Конфутций институти филиалини ташкил этиш бўйича имзоланган битим таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада фаоллаштиришга хизмат қилаяпти. Тошкент ва Шанхай, Самарқанд ва Сиан, Навоий ва Чжучжоу шаҳарлари, Тошкент вилояти ва Хунан провинцияси, Самарқанд вилояти ва Шанси провинцияси ўртасида дўстлик алоқалари ўрнатилганини ҳам таъкидлаш жоиз.

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда ХХР Маданият вазирлиги ўртасидаги 2014-2017 йилларга мўлжалланган маданий алмашувлар дастури бу йўналишидаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлаяпти.

Ўзбек ва хитой тилларини ўрганиш бўйича талабалар ҳамда амалиётчилар алмашинувларининг кўлами кенгайиб бормоқда. Тошкент даги Конфутций институти филиалида ҳар йили 350 нафардан зиёд тингловчи таҳсил олади. Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳузурида иккинчи Конфутций институти филиали фаолият кўрсатаяпти. 2010 йилнинг июнидан эътиборан ХХР Миллатлар марказий университетида ўзбек тили бўлими иш олиб бормоқда. 2012-2013 ўқув йилидан бошлаб Пекин чет тиллар университетида ўзбек тили ўқитилиши йўлга қўйилди. Сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорлик ҳам алоҳида эътирофга лойиқ. Ўзбекистон билан Хитой ўртасида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида диний-экстремизм ва халқаро терроризм, нaркобизнес, ноқонуний қурол савдосига қарши ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Беҳруз УМАРОВ
Тошкент давлат шарқшунослик
институти талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Элчи билан учрашув

Ўзбекистон ва Афғонистон Президентларининг олий даражадаги учрашувлари икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар, айниқса, савдо айланмаси-нинг …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE