Ўзбек киноси қачон ўзгаради?

0
38

Ҳозирги пайтда чет эл кинолари ойнаи жаҳонда кўпайиб бораяпти. Ўзимизнинг миллий кинолар қани?

Ўтган асрлардан бери томоша қилиб келинаётган “Маҳаллада дув-дув гап”, “Ёр-ёр”, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Мафтунингман”,  “Чинор остидаги дуэл” каби кинолар ҳозир ҳам моҳиятини йўқотмаган. Тарбия жиҳатдан “Ўтган кунлар”дек кино асарлари бугун ҳам сув ва ҳаводек зарур. Олди-қочди киноларни бир кўргандан сўнг меъдага тегади. Ҳаммаси бир ҳашаматли ёки эски уйда олинади. Ё қиз бой хонадон фарзанди ёки ўғил. Иккаласинииг севги-муҳаббати акс этади. Асар жуда саёз тарзда ишланади. Гарчи ҳаётда бундай воқеалар учраса ҳам тенг-тенги билан,  деган мақолни қайта-қайта такрорлашдан не фойда?!

“Меҳробдан чаён”да Раънонинг отаси Солиҳ Маҳдум ҳаётни фақат бойлик йиғиш, деб ўйлайди. Фикри хаёли Анварга келаётган ақчаларда бўлади. Охирида тегаётган кам ақчага ҳам рози бўлиб қолади.

Лекин нима бўлганда ҳам бу кинони қайта-қайта кўришдан зерикмайсиз. Назаримда бу каби фильм- лар замонавий талқинда экран юзини кўрса яхши бўлармиди? Миллий мумтоз киноларимизда Лутфихоним Саримсоқова, Ғани Аъзамов, Ҳамза Умаров, Марям Ёқубова, Санъат Девонов, Турғун Азизов, Бахтиёр Ихтиёров, Гулчеҳра Жамилова, Гулчеҳра Саъдуллаева ижро этган образлар томошабин учун ҳозир ҳам қизиқарли ва долзарб.  Бу инсонларнинг яратган роллари биз ёшларни ҳаётга теран кўз билан қарашга ундайди. Ҳозирги пайтда шундай кинолар бўлса ёшу қари бирдек севиб кўрармиди? Ҳозирги миллий киноларимиз бир қолипда ишланмоқда. Улардан биз қандай маънавий озуқа оламиз? Миллий кино санъатида қачон туб бурилиш бўлади, буни эса кўпчилик кутмоқда.

Умида ИМАМОВА

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг