Бош саҳифа / Жамият / Ўз уйингни ўзинг асра

Ўз уйингни ўзинг асра

Вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ташаббуси билан Термиз давлат университетида “Ўз уйингни ўзинг асра”, деб номланган тадбир ташкил этилди.

Унда вилоят ёнғин хавфсизлиги, хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Кенгаши вакиллари, вилоятдаги барча маҳаллалар раислари, ўқитувчи ва талабалар иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Маҳалла” телеканали катта муҳаррири Ш. Мелихолов олиб борди.

Унда аҳоли хонадонларида эҳтиётсизлик туфайли ёнғин чиқишининг олдини олиш бўйича маслаҳат ва тавсиялар берилди. Шунингдек, маҳаллада ишсизликнинг олдини олиш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш масаласида ҳам тўхталиб ўтилди.

Ж. ЖЎРАЕВ,
вилоят ёнғин
хавфсизлиги бошқармаси катта муҳандиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan