Бош саҳифа / Жамият / Ўз уйинг бўлганига нима етсин!

Ўз уйинг бўлганига нима етсин!

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи тасарруфидаги Сурхондарё вилояти Термиз гарнизонида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 29 йиллиги ва 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни олдидан 30 хонадонга мўлжалланган  5 қаватли янги уйлар ўз эгаларига топширилди. Бу албатта, юртни ҳимоя қилишдек шарафли ва масъулиятли касбни танлаган ҳарбий хизматчилар учун муносиб байрам совғаси бўлди.

Тадбирда Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Қодиржон Турсунов, вилоят ҳокими ўринбосарлари Аҳмад Сувонқулов, Чори Бегимқулов, Термиз ҳарбий прокурори ўринбосари адлия подполковниги Сардор Ёрматов, ҳарбий хизматчиларнинг оилалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

            Хонадон калитлари ўз эгаларига топширилишидан аввал, сўз олган полковник Қодиржон Турсунов ўз ҳаётини Ватанни ҳимоя қилишдек энг улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича амалий ишларга қўл урилаётгани, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига қулай шарт-шароитлар яратилаётгани хусусида тўхталиб ўтди. Шунингдек, юртимизда ҳарбий соҳага бўлаётган эътибор туфайли ҳарбий қисм ва муассасалар, дала ўқув майдонлари инфратузилмасини такомиллаштирилаётгани, Сурхондарё вилояти ҳарбий-маъмурий сектори билан ҳамкорликда олиб борилаётган кенг кўламли ишларга алоҳида урғу берди.

— Бугун мен ва оила аъзоларим учун энг қувончли кун, чунки биз  барча қулайликларга эга бўлган 3 хонали уй соҳиблари бўлдик, — дейди I даражали сержант  Шокир Кўчаров. — Ахир ўз уйинг бўлганга нима етсин. Ижарада яшаб, кўнгилдагидек қилиб уйингизни тўлдиролмасангиз, муносиб шароит ва қулайлик яратолмасангиз ҳам қийин экан. Ўз уйимизда эса энди эркин нафас олиб, фарзандларим билан яйраб яшаймиз.

            Тадбир сўнгида мазкур уй-жойни қуришда фаоллик кўрсатган “Фаровон инвест” МЧЖ қурилиш ташкилоти вакиллари ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan