Тезкор хабарлар
Бош саҳифа / Жамият / Ўз уйингни ўзинг асра

Ўз уйингни ўзинг асра

Маълумки, айни пайтда суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланувчилар кўлами янада ортгани, шунингдек, ўз навбатида газ билан тўлдирилган баллондан фойдаланишда ўта ҳушёрликни янада оширишни тақозо этмоқда. Бу бўйича хўжалик газ баллонларидан фойдаланадиган хонадон эгалари, кислород баллонларини ишлатувчи пайвандчилар махсус эслатмаларга амал қилишлари лозим. Бу борадаги озгина эътиборсизлик ва лоқайдлик кутилмаганда катта талафот ва аянчли кўнгилсизликларга сабаб бўлиши мумкин.

Аввало, кислород ҳамда суюлтирилган газ билан тўлдирилган баллонларни яшаш хоналаридан, мой ва мой маҳсулотлари мавжуд ва ёки очиқ оловли жойлардан узоқроқда жойлаштириш лозим. Баллон ва плита винтелини тез очишга рухсат этилмайди, чунки зичловчи прокладкаларнинг алангаланиш эҳтимоли бор. Ошхонадаги мавжуд газ баллондан газ ҳидининг чиқаётганини сездингизми, дарҳол винтелни ўчириб, прокладкаларнинг яроқлилигини ва гайкаларнинг мустаҳкам зичланганини текшириб кўринг. Ацетилен-кислород баллонлари билан ишловчи пайвандловчилар ҳам иш жараёнида баллон винтелида ёнғин ҳосил бўлса, дарҳол оловни ўт ўчириш воситаси ёрдамида ўчириб баллон винтелини ёпиш чораларини кўриш керак. Аланга тескари томонга ҳаракатланиб шлангда ёнғин ҳосил бўлса, дарҳол кесиш-пайвандлаш ишларини тўхтатиб, аввал, кислород кейин ацетилен баллон винтелларини ёпиш керак.

Олов ҳосил қилиш мумкин бўлган маҳсулотлар газ баллонларидан камида 10 метр узоқликда туриши белгиланган. Агар устахонада пайванд ёки кесиш ишлари олиб борилаётган пайтда учқунлар баллонлар томонга йўналган бўлса, унда иш жойи ва баллон орасига металл ҳимоя воситасини ўрнатиш лозим. Агар бунинг имкони бўлмаса, баллонлар иш жойидан 10 метр масофадан кам бўлмаган жойда туриши, ҳар бир баллон юқори қисмида тамғалаб ёзилган ва яққол кўриниб турадиган маълумотлар бўлиши шарт. Баллоннинг винтели носоз ҳолда бўлса, баллонни тўлдириш станциясига қайтариб бериш лозим.

Тўлдирилган баллонлар тик ҳолатда сақланади. Кислород баллонлари эса йиқилишдан ҳимоя қилиниб, махсус қафасларда ёки тўсиқ билан ҳимояланган бўлади. Газ билан тўлдирилган баллонлар сақланадиган хона бир қаватли, енгил қопламали ва остки томсиз бўлиши керак. Уларни сақлаш учун мўлжалланган хона деворлари ёнмайдиган, дераза ва эшиклари ташқарига очиладиган бўлиши шарт. Портлаш ёки ёниш хавфи бўлган баллонлар учун мўлжалланган омборхоналар чақмоқ уришидан ҳимояланган бўлиши зарур.

Пайвандлаш ишларига ёнғин хавфсизлиги йўриқномасидан ўтган, малака гувоҳномасига эга, ёнғин хавфсизлиги таллони мавжуд бўлган мутахассисларга рухсат берилади. Хонадонларда ишлатиладиган хўжалик газ баллонларидан фойдаланиш эса газ билан фойдаланиш кўникмасига  ва тушунчасига эга оила бошлиқлари ва вояга етган болаларга рухсат этилади. Махсус тайёргарликдан ўтмаган шахслар ва ёш болалар томонидан турли газ баллонларидан фойдаланиш тақиқланади.

Ёш болаларимизга хўжалик газ баллонларидан фойдаланишни қатъий тақиқласак, газ баллонларини ёқиқ   қолдиришдан эҳтиёт бўлсак, пайвандчиларимиз эса пайвандлаш воситаларидан фойдаланишда қатъий кўрсатмаларга амал қилса, оилаларимиз хавф-хатардан ҳоли, кўнглимиз хотиржам бўлади.

“Саноатгеоконтехназорат”
Давлат инспексияси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хуш кайфит улашамиз

Наврўз сўзини тилга олишингиз билан улкан сайилгоҳ манзараси, карнай-сурнай садоси, шодиёна сари ошиқаётган одамлар, улар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan