Бош саҳифа / Жамият / Ўз уйингда ошинг тотли

Ўз уйингда ошинг тотли

Бола онадан уддабурон бўлиб дунёга келмайди. Фарзанди ишбилармон бўлишини эса ҳамма хоҳлайди. Аммо ота-она сифатида унга нималарни ўргатишимиз ва қандай шахсий намуна бўлишимиз керак, деган савол ҳақида ўйлаб кўрмаймиз.

Бугун давлатимиз миқёсида тадбиркорликни, ишбилармонликни қўллаб-қувватлашга жиддий эътибор қаратилаётгани кишини қувонтиради. Бироқ, ана шу имкониятлардан унумли фойдаланмасдан, томорқасини қаровсиз қолдириб, янтоқзорга айлантириб, ўзини ишсиз, ночор тутиб, оиласини ҳам оғир аҳволга солиб қўяётганлар бизнинг туманда ҳам кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг, йўл кирага қарз кўтариб, чет элга “жаннат” излаб кетиб, оқибатда соғлиқини йўқотиб қайтаётгани эса ачинарли ҳолдир.

Ахир ўз юртинг, уйингда тер тўкиб, болаларингни бағрингга босиб топганингни улар билан баҳам кўриб яшаш ҳаммасидан тотлимасми? Бу дунёда ҳаммамиз ҳам бекаму-кўст ҳаёт кечиришни орзу қиламиз. Лекин бунинг учун узоққа бормай, ўзимизда мавжуд имкониятлардан фойдалансак, ҳам оилавий бюджетга, ҳам халқимизга нафимиз тегарди.

Насиба АМИРОВА,
ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE