Бош саҳифа / Спорт / Ўз уйида мағлубият

Ўз уйида мағлубият

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи лигаси жамоалари сафида ўйнаётган Термизнинг “Сурхон” клуби аъзолари навбатдаги турда ўз майдонларида Урганчнинг “Хоразм” жамоаси билан беллашишди.

Аёнки, термизликлар тўплаган очколари бўйича турнир жадвалининг юқори қисмида хоразмликлар эса ўртада боришаяпти. Табиийки кўпроқ очко тўплаган жамоа аъзолари ўзларидан камроқ очко жамғарганларни менсимайроқ ўйнашади.Ушбу учрашувда ҳам шундай ҳол рўй берди. Футболчиларимиз меҳмонларни, албатта, енгамиз, деган хаёл билан майдонга тушдилар. Учрашувнинг биринчи ва иккинчи бўлимларида рақиб дарвозасига тўп киритиш учун жуда кўп голга тортадиган вазиятлар содир этилди. Аммо футболчиларимиз бу имкониятлардан фойдалана билишмади.

Айтиш керакки, клуб мураббийлари футболчилар билан якка тарзда шуғулланишни ҳам унутишганга ўхшайди. Чунки “Сурхон” ҳужумчилари уч ўйиндан бери пенальтидан гол кирита олишмаяпти. Жамоада пенальти тепа биладиган футболчи йўқлиги туфайли учрашув ҳаками жарима тўпини белгилаганда футболчилар “мен тепаман, сен тепасан” қабилида иш тутишаяпти. Натижада гол киритиш учун юз фоизлик имконият йўққа чиқарилмоқда. “Хоразм” жамоаси билан бўлган ўйинда ҳам футболчиларимиз пенальтини аниқ амалга ошира олишмади. Футболдаги “сен урмасанг, сенга уришади”, деган ибора ушбу ўйинда ҳам ўз исботини топди. Учрашув поёнига етаётганида дарвозабон ва ҳимоячиларимизнинг пала-партиш ҳаракатидан унумли фойдаланган меҳмонлар ҳужумчиси тўп киритди. Ўйин охиригача 0:1 ҳисоби ўзгармади.

Навбатдаги тур ўйинлари 27 сентябрда бўлиб ўтади. “Сурхон” футболчилари “Алпомиш” ўйингоҳида Нукуснинг “Орол” жамоасини қабул қилишади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE