Бош саҳифа / Жамият / Ўз оилангни ўзинг асра!

Ўз оилангни ўзинг асра!

Суд зали. Эр ва хотин бир-бирларини кўрарга кўзи йўқ қиёфада (авваллари бу кўзлар бир-биридан бошқасини кўрмасди). Судя томонлардан нега ажрашмоқчи эканини сўради. Куёв бўлмиш сабабини тушунтирган бўлди, аммо аёлнинг овози бутун зални эгаллади.

У эрини айблар, ҳақоратлари орасида “итга ўхшаб аёллар орқасидан юрадиган эр билан” ортиқ яшай олмаслигини рўкач қиларди. Одамлар орасида аёлнинг ўғли қўрқув ва кўз ёш билан ўзларини ҳар куйга солаётган ота-онасига нажот билан тикиларди…

Оппоқ соқолли, юзларидан нур ёғилиб турувчи отахон келин олган хонадони эшигини қоқди. Ичкаридан тўнғиллаганча аёл қуданинг овози эшитилди. Эшикни очиб, отахонни кўрдию, баттар тутақди. Қизи чет элга ишлашга кетганини, набираларини меҳрибонлик уйига топширганини айтаркан, отахон ёнидаги куёвига, “ҳаммасини билиб туриб отангни нега бу ерга олиб келасан”, дея ўшқирди…

Меҳрибонлик уйида ота-онаси ҳаёт бўлган қора кўзлар эса яқинларини интиқлик билан кутарди.

Мана шундай аянчли тақдирларни акс эттирган қиқса метражли фильмлар инсонни ўйлашга, мушоҳада қилишга ундайди. Ажрим ёқасига келиб қолаётган оилаларнинг кўпчилигида, эр ва хотин муносабатларида маданиятсизлик, ўзаро беҳурматлик, иккинчи кишининг аралашуви сабаб бўлади. Ойнадаги аксини кўрсатувчи бундай фильмлар зора баъзиларнинг ўзларини тузатишларига ҳали-ҳамон имкон борлигини эслата олса…

Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари судлов ҳайъати ва Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, вояга етмаган болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланди. Унда шаҳримиздаги ажрим ёқасига келиб қолган оилалар аъзолари таклиф этилди. Уларга қисқа метражли фильмлар намойиш этилди. Фильмлардан таъсирланган 3 та оила тадбирнинг ўзида оилаларини сақлаб қолиб, ярашишга аҳд қилдилар.

— Мана бугун ташкил этилган тадбирга, тўғриси, ажримимни тезроқ ҳал қилиб берсин, деган мақсадда келгандим, — дейди фуқаро Б. Аҳмедов (исм-шарифи ўзгартирилган). Аммо фикрларим 360 даража аксига ўзгарди. Фарзандларимни тирик етим қилишни истамадим. Аслида ҳеч нарса оиламни тарқатиб юборишга арзимас экан. Кичик муаммоларни эса маҳалла-кўй аралашувисиз, ўзаро ҳал қилиш мумкин экан. Мана шундай тадбирлар кўпайса, юртимизда мен каби янглиш ўйлаганларнинг оилалари янада мустаҳкам бўларди.

Тадбирда Ўзбекистон Олий суди судяси А. Касимов ва вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Қобуловалар оила муқаддаслигини, уни асраш лозимлигини уқтиришди. Барча ҳамкор ташкилотлар бундан кейин ҳам ўз фаолиятларини кучайтириб, жамиятда соғлом муҳитли оилаларни шакллантиришга келишиб олдилар.

Бундай тадбирлар вилоятимизда ой охирига қадар давом этади.

Дилором АЛМУРАТОВА,
судья

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE