Бош саҳифа / Жамият / Ўз болангни ўзинг асра!

Ўз болангни ўзинг асра!

—     Ўғлинг қаерда? -сўради Норқул ака.

—     Янги келган қўшниларникида… Бир ойдан буён шу ёқдан бери келмай қолди, — деди Муниса.

— Ким, қандай одамлар экан улар?

— Қайдам, — деди Муниса эътибор бермагандай,  кечки овқатга уринарди. Шу пайт ўғли Дилшод шошиб кириб келди-ю, саломини ҳам унутиб, хонасига кириб, кийимларини йиғиштира бошлади. Ота-онаси  уйга киришди.

—     Ҳа ўғлим, тинчликми, нимага шошяпсан? — деб сўради онаси.

—     Мен жиҳодга кетяпман.

Норқул ака билан Муниса опанинг ичи музлаб кетди-ю “Нима, қанақа жиҳод? Нима деяпсан ўғлим?” дея онаси йиғлашга тушди. Дилшод эса нарсалари солинган сумкани кўтарди-ю, ота-онасининг ҳай-ҳайлашига қарамай уйдан чиқди.

— Ҳой бола, умрингни хазон қилма, улар сени алдашяпти, — деди отаси жон ҳолатда.

Шу пайт дарвоза олдига кўк “Москвич” машинаси  келиб тўхтади, Дилшод машина томон одимлаётганда онаси йўлини тўсди, оёқларига маҳкам ёпишди. Ўғли унинг дод-фарёдига қарамай, туртиб юборди. Муниса галдираклаганича ҳовли четидаги дарахтга боши билан урилиб, йиқилиб тушди. Бу дарахтни Дилшод туғилганда отаси яхши ният билан экканди. Норқул ака аёлини бориб турғазди.

Дарвоза олдидаги машинадан эса соқолли киши тушиб, “Дилшод иним, бўлақолинг, шошилаяпмиз”, деди-да уни машинага имлади. Дилшод худди карахтдек, ота-онасига бир қараб қўйди-ю бепарволардек индамай дарвозадан таш қарига чиқди. Отаси эса ортидан “Кетсанг, бошқа қайтиб келма!” деб бақирди. Машина эшиклари ёпилиб, Дилшод ҳам улар билан бирга кетди.

Орадан йиллар ўтди. Дилшодга атаб экилган дарахт ҳам қурий бошлади. Бир куни Норқул ака уйига “Суюнчи” дея хурсанд кайфиятда келди. “Суюнчи бер, Муниса, ўғлимиз топилибди, тез тадоригингни кўр, эртага келар экан”, деди.

Эртаси улар дастурхон ёзиб, уни ҳар хил ноз-неъматга тўлдириб ўғлини кутиб ўтиришганда, уйларига ички ишлар органи ходими келди. Уларга бироз тинчланиб олишини айтиб, ўғлининг жангариларга қўшилиб, ўзга давлатда ҳалок бўлганини, жасади эса ўша ерда қолганини айт- ди. Муниса “Йўқ, бу гаплар бўҳтон”, дея бақирди. Сўнг уларнинг қўлига ўғлининг кийими билан конверт тутқазди. Нор- қул ака конвертни очди. Унинг ичидаги суратда ўғлининг мурғак гўдакларга қурол ўқталиб турган сурати бор эди.

Дилшода АШУРОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сувга чўкишдан сақланинг!

Сўнгги вақтларда вилоятимиз ҳудудида фуқароларнинг, айниқса вояга етмаганларнинг сув ҳавзаларида чўкиб кетиши билан боғлиқ нохуш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE