Бош саҳифа / Адабиёт / Ўз болангни ўзинг асра!

Ўз болангни ўзинг асра!

Ширин дейсан, бола болдан,
Огоҳ бўлгин ҳар бир ҳолдан,
Кечма номаи аъмолдан,
ЎЗ БОЛАНГНИ ЎЗИНГ АСРА!

Бола лойдир — ота кулол,
Гар топмайин десанг завол,
Тарбиялаб уни ҳалол,
ЎЗ БОЛАНГНИ ЎЗИНГ АСРА!

Гап уқмаса, сийлаб қўйгин,
Китоб билан  ийлаб қўйгин,
Эртасини ўйлаб қўйгин,
ЎЗ БОЛАНГНИ ЎЗИНГ АСРА!

Бола сенга омонатдир,
Жафо бўлса ёмонотдир,
Яхши бола камолотдир!
ЎЗ БОЛАНГНИ ЎЗИНГ АСРА!

Баъзи ижтимоий тармоқ,
Дилбандингга қўяр қармоқ,
Бурчинг назоратга олмоқ,
ЎЗ БОЛАНГНИ ЎЗИНГ АСРА!

Юртнинг гулу лолалари,
Ўзбекистон болалари,
Азиз ота-оналари,
ЎЗ БОЛАНГНИ ЎЗИНГ АСРА!

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Адабиётшунослар анжумани

Адабиёт барча замонларда ҳар бир миллатнинг бадиий-эстетик тафаккурини, дунёқараши, миллий ўзлигини белгилайдиган санъат тури ҳисобланади. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan