Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Қуёш батареялари ўрнатилади

Қуёш батареялари ўрнатилади

Мамлакатимизда муқобил энергия манбалари, энг аввало қуёш энергиясидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоят ҳокимлигида Америка Қўшма Штатларининг “Headwall Power LLC” компанияси вакиллари иштирокида ўтказилган мулоқотда ҳам вилоятимизнинг муқобил энергия манбалари соҳасидаги салоҳияти, қуёш энергетикасини ривожлантириш, шу жумладан, қуёш электростанцияларини бун ёд этиши бўйича қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳақида сўз юритилди.

Мазкур компания томонидан Қизириқ туманида қуввати 300 мегаватдан 1 гигаватгача бўлган, умумий қиймати 1,2 миллиард долларлик лойиҳалар амалга ошириладиган бўлди. Бунда биринчи босқичда Бандихон массивида 490 та хонадонга тажриба тариқасида қуёш панелларини ўрнатишга келишиб олинди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Божхонадан ўтиш янада қулай!

Қўшни давлатлар билан алоқаларимиз янада кенгайиб, чегарадан ўтиш тартиби анчайин осонлашгандан сўнг, кўпчиликда ташқи ҳудуддан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan