“Қувноқлар ва зукколар”

0
41

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг интеллектуал салоҳиятини ошиши, Ватанга, халқига бўлган меҳр-муҳаббатини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳарбий қисмларда юксак маънавий ва ахлоқий муҳитни қарор топтириш мақсадида Термиз шаҳридаги офицерлар уйида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўтказилди.

“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ўтказилган тадбирда  вилоятимиз ҳудудида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларда фаолият олиб бораётган жамоалар ўзаро беллашди. Ҳайъат аъзолари жамоаларнинг 4 шарт бўйича чиқишларини холисона баҳолаб боришди.  Айниқса, ҳарбий хизматчилар ҳаётига боғлиқ  юморга бой театрлаштирилган саҳна кўринишлари кўпчиликка манзур бўлди.

Кескин беллашувлардан сўнг ҳарбий қисмларнинг “Жануб қалқонлари” жамоаси биринчи, “Сурхон Алпомишлари” иккинчи, “Мард ўғлонлар” жамоаси эса учинчи ўринга муносиб деб топилди. Ғолиб жамоалар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Ҳарбий қисмлар жамоалари ўртасида ўтган кўрик-танлов тадбир иштирокчиларида унутилмас таассурот қолдирди.

В.ДАДАЖОНОВ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг