“Қувноқ автобус”

0
55

Ҳар бир бола меҳр ва эътиборда, ардоқда бўлмоғи лозим.

Айни шу жиҳатларни инобатга олган Ўзбекис- тон Ёшлар иттифоқи қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти Термиз шаҳар Кенгаши “Ёзни “Камалак” билан” лойиҳаси доирасида “Қувноқ автобус” тарғибот-ташвиқот тадбирини ташкил этди. Шаҳримизда жойлашган 12-Меҳрибонлик уйи ҳамда 4-мактабнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож болалари таклиф этилди. Сардорлар томонидан эртак қаҳрамонлари жонлантирилиб, ташкил этилган қизиқарли ўйинлар болажонларга хуш кайфият улашди.

Фаол иштирок этганларга бошланажак ўқув йили учун керак бўладиган ўқув анжомлари ҳамда совға-саломлар тарқатилди.

Вазира САЙФУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон Ёшлар
иттифоқи қошидаги
“Камалак” болалар
ташкилоти Термиз
шаҳар кенгаши сардори

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг