Бош саҳифа / Маданият / “Ўтган кунлар” зиёси ҳафталиги

“Ўтган кунлар” зиёси ҳафталиги

Термиз давлат университетида “Ўткан кунлар” зиёси” деб номланган ҳафталик бўлиб ўтди.

Ҳафталик доирасида “Ўткан кунлар” бўйича медиа-танлов, асардаги воқеалар ва қаҳрамонлар юзасидан билимларни синаш учун виртуал тест синовлари босқичма-босқич ўтказилди. Ёшлар романда қўлланилган энг сара ибораларни тўплаш ва қўллаш бўйича ўзаро беллашишди.

Ҳафталик ўтказишдан мақсад маърифатпарвар ёзувчи Абдулла Қодирий қаламига мансуб асар мутолаасини оммалаштириш, талабаларда китобхонлик маданиятини шакллантиришдир. Унда талабалар билан бирга ўқитувчилар ҳам фаол қатнашди. Якуний босқичда юқори кўрсаткични қайд этган китобхонлар аниқланиб, университет раҳбариятининг махсус совғаси билан тақдирланди.

Ҳафталикда вилоят марказидаги бошқа олий ўқув юртлари, ўрта-махсус таълим муассасалари, мактабларда таҳсил олаётган ёшлар ҳам иштирок этишгани бундай китобхонлик ҳафталикларининг кундалик ҳаётимизда жуда зарур эканлигини кўрсатди.

Матлуба НЕЪМАТУЛЛАЕВА,
Низомий номидаги
Тошкент давлат
педагогика университети
Термиз филиали талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ноанъанавий сабоқ

Милоддан аввалги II асрда Юнон-Бақтрия подшолиги чегара ҳудуди қандай ҳимоя қилинганини биласизми? Оғир ва енгил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan