Бош саҳифа / Спорт / Ўт ўчирувчилар баҳси

Ўт ўчирувчилар баҳси

Термиз шаҳрида ёнғин ўчириш амалий спорт тури бўйича республика чемпионати мусобақаси ўтказилди. Беллашувлар 100 метрга тўсиқлар оша югуриш, ёнғин ўчириш эстафетаси, ишғол қилиш норвони ва жанговар ёйилиш турларидан иборат бўлди.

Баҳсларда республикамизнинг барча вилоятларидан 16 та жамоа иштирок этди.

100 метрга тўсиқлар оша югуриш беллашувлари якунида ғолиблик Тошкент вилояти жамоасига насиб этди. Майдон эгалари  иккинчи ўринни, учинчи ўринни эса Бухоро вилояти вакиллари  эгаллашди.

“Алпомиш” ўйингоҳида жамоалар ёнғин ўчириш эстафетаси бўйича баҳсга киришдилар. Тошкент вилояти вакиллари рақибларига нисбатан анча абжир ва эпчил ҳаракат қилиб, ғолибликни қўлга киритишди. Бухоро вилояти ўт ўчирувчилари иккинчи ўринни, Қорақалпоғистон республикаси жамоаси учинчи ўринни банд этдилар.

Термиз шаҳар ички ишлар бўлими ёнғин хавфсизлиги бўлими спорт базасида ишғол қилиш нарвонидан ўқув минорасининг тўртинчи қаватига кўтарилиш мусобақасида Қорақалпоғистон республикаси вакиллари биринчи ўринни, Тошкент вилояти жамоаси иккинчи ва ички ишлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги институти жамоаси учинчи ўринни эгаллашди. Жанговар ёйилиш тури бўйича баҳсларда Наманган, Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон республикаси жамоалари фахрли ўринларни эгаллади. Барча турлар бўйича умумжамоа ҳисобида Қорақалпоғистон республикаси вакиллари ғолиб бўлишди. Ғолибларга совғаларни республика ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник И.Шарипов, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ф.Раҳматов, вилоят ИИБ ЁХБ бошлиғи, полковник Б.Тоғаевлар топширишди.

С.АЛЛАЗОВ, вилоят ЁХБ ахборот ва
алоқа маркази бошлиғи, лейтенант
Ж.ЖЎРАЕВ,
вилоят ЁХБ катта муҳандиси, лейтенант

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE