Бош саҳифа / Адабиёт / УСТОЗЛАРГА…

УСТОЗЛАРГА…

Мурғаккина бола эдим мен,
Ёзилмаган гўё оқ қоғоз.
Илк қадамни ушлатиб қўлга,
“Она” сўзин ёздирди устоз.

Кўз нурини этиб бахшида,
Ёш авлодга берасиз таълим.
Сочингизга тушса ҳамки оқ,
Шогирдингиз ўйлайсиз мудом.

Ота каби улуғ сиз устоз,
Она каби меҳр берасиз.
Керак бўлса жонингиз фидо,
Юракларга сеҳр берасиз.

Зулматдаги ёнган чироқсиз,
Ёритасиз бутун оламни.
Кўнгилларга зиё таратиб,
Қўлга олиб олтин қаламни.

Болаларни жондан севасиз,
Қалбингиз ҳам бола каби оқ.
Камолидан қувнаб юрасиз,
Ёмон бўлса ранжийсиз бироқ.

Сиз шундайин азиз инсонсиз,
Навоийга бергансиз таълим.
Бизга берган таълим ҳаққини,
Адо этиб бўлмас, муаллим.

Сизлар учун юракдан ёниб,
Дилдан чиқар кўнгил баётим.
Меҳрингиз-чун умрим бахшида,
Ҳадя этгум сизга ҳаётим.

Умр тилай узундан-узоқ,
Бахт тилайман сизга муаллим.
Бошим эгиб ерга теккунча,
Пойингизга қилурман таъзим!

Раҳмон ПИРИМОВ,
Музработ туманидаги, 16-умумтаълим мактаби ўқитувчси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Китоб офтоб

Ҳақиқатдан ҳам китоб туфайли дунёни теран англай бошлаймиз. Унинг ёрдами билан ҳаётда ўз ўрнимизни топамиз. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE