Бош саҳифа / Таълим / Устоз маҳоратли бўлсин

Устоз маҳоратли бўлсин

Таълим-тарбиядан кўзланган мақсад ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни билимли, одобли, меҳнатсевар, баркамол инсон сифатида камол топтиришдан иборат.

Ёшлар тарбиясининг залворли юкини ҳар бир устоз ўз зиммасига олиб, уларнинг салоҳиятини юксалтириши, яхши одатлар билан ошно этиши зарур. Болаларга бўш вақтида қўшимча таълим бериб, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишига йўл қўймаслиги ўқитувчининг нечоғлик маҳоратли эканини амалда намоён этади.

Ўқитувчи, аввало, ўз маънавий савиясини ошириб бориши, янги педагогик технологияларни пухта ўзлаштириши лозим. Бу эса таълимда самарадорликни таъминлайди, ёшларни мустақил фикрлашга ўргатади, жамиятга муносиб фарзанд этиб тарбиялашига хизмат қилади.

Педагогик маҳорат эгасига ижодкорлик ҳамиша ҳамроҳ бўлади. Масалан, адабиёт дарсларида театрлаштирилаган машғулотлар, мавзуни образли тушунтириш, ҳар бир дарсни санъат даражасида ўтиш ўқувчида катта қизиқиш уйғотади. Санъатга иштиёқманд ёшларда у ёки бу соҳага нисбатан истеъдод қирралари очила боради. Замонавий кийиниб, сўзларни ёддан айтиш ё ижро этиш бу — дарс зўр ўтди, дегани эмас. Гап кичик саҳна қаҳрамонларидаги ижобий фазилатларни, асарнинг моҳиятини ўқувчи руҳиятига сингдиришда.

Феруза ҚУРБОНОВА,
Қумкўрғон тумани
1-умумтаълим
мактаби ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сурхоннинг янги олимаси

Яқинда Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда Термиз давлат университети фалсафа кафедраси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE