Бош саҳифа / Жамият / Устоз ёди хотирланди

Устоз ёди хотирланди

Термиз шаҳридаги 12-умумий ўрта таълим мактабида узоқ йиллар ўқувчиларга сабоқ берган марҳум Норой Норматова хотирасига бағишланган тадбир ташкил этилди. Унда мактаб ўқитувчилари, ўқувчилар, устознинг шогирдлари ва оила аъзолари иштирок этди.

1973 йилда мактабда иш бошлаган Норой опанинг шогирдлари сўзга чиқар экан, меҳрибон устознинг ўгитларини, сабоқларини эсга олишди. Меҳнатсеварлиги билан ўрнак бўлган устоз ҳақида ўқитувчилар самимий сўзларини баён этишди.

Умрини таълимга бахшида этган муаллимни ёд этган мактаб жамоасига Норой опанинг оила аъзолари чуқур миннатдорчилик билдиришди. Устоз меҳнатини давом эттираётган шогирдлари бор экан, Норой опа хотираси унутилмайди.

Икром АМИРҚУЛОВ
суратга олган

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan