Бош саҳифа / Таълим / Устоз бахти…

Устоз бахти…

Инсон яхшиликка интилиб яшайди. Иш жараёнида, семинарларда бўлганимда ўқитувчилардан ажойиб фикрларни эшитиб, илиқ муносабатларни кўриб хурсанд бўламан.

Негаки ҳаётга қизиқувчан инсонлар билан фикр алмашиш кайфиятни кўтаради. Шу сабабли мен ҳам қувончли воқеалардан бирини қоғозга туширдим.

Кунларнинг бирида иш вақтим тугаб, уйга бораётган эдим. Йўлда шогирдларимдан бири дуч келиб самимий суҳбатлашдик. У ўз ишидан, айниқса, ўқитувчилик касбини танлаганидан мамнун эди. “Ўқитувчининг машаққатли меҳнатини ўқитувчи бўлиб тушундим”, деб қолди. Менга миннатдорчилик билдириб, “Устоз ҳозир ҳам мавзуларни ҳаётга боғлаб тушунтираяпсизми?” деди. Мен ҳар бир дарсни ҳаётга боғлаб ўтишимни ва бу усул ўқувчиларда мавзуни ўзлаштириши учун яхши натижа бераётганини айтдим. Шогирдим ўқитувчи бўлишида мен берган таълимнинг энг маъқули — бошқа манбалардан фойдаланиб мавзуларни тушунарли, қизиқарли, мароқли баён этишиму, янги педагогик технологиялардан ўринли фойдаланганларимни меҳр билан гапирди. Бу сўзларни эшитар эканман, кўзларимга ёш келди. Бу севинч ёшлари мақтовдан эмас, балким бир инсонни ҳаётга тўғри тарбиялай олганимдан. Устоз учун бундан ортиғи бўлмаса керак…

Муҳайё КЕНЖАЕВА,
Ангор туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг
она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Унутилмас учрашув

Анъанага айланиб келаётган “Устоз ва шогирдлар учрашуви” бу йил ҳар қачонгидан ҳам ўзгача руҳда ўтди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE