Бош саҳифа / Жамият / Ҳушёрга –дўст, бепарвога – ёв

Ҳушёрга –дўст, бепарвога – ёв

Туманимизда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Ёнғинлар профилактикаси куни” деб эълон қилиниб маҳаллаларда, ўқув юртларида тадбирлар ўтказилаяпти.

Маълумки, бугун воҳамизнинг ҳар бир гўшаси чинакам бунёдкорлик майдонига айланган. Янги уй-жойлар, мактаблар, иморатлар, корхоналар бунёд этилаётир. Шубҳасиз, қурилиш-монтаж ишларини ташкил этиш жараёнида қурувчилар, муҳандис-техник ходимлар газ ўчоқларидан, электр энергия қувватидан ва асбобларидан фойдаланишади. Афсуски, қурувчилар томонидан носоз пайвандлаш асбобларини ишлатиш, изоляциясиз  электр кабелларидан фойдаланиш, юқори кучланишли электр шитларига мутахассисни жалб этмаган ҳолда сим ва кабелларни ўзбошимчалик билан улаш каби салбий ҳолатлар туфайли  ёнғинлар содир бўлиб турибди. Оқибатда қурилиш ташкилотлари ҳамда ишчи-хизматчилар ҳар томонлама зиён кўрмоқда.

Тарғибот ишларимиздан мақсад ана шу ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган.

Б. МИРЗАЕВ,
Бойсун туман ИИБ
ЁХБ бошлиғи,
лейтенант

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan