Бош саҳифа / Спорт / “УШУ”га эътибор

“УШУ”га эътибор

Ойнаи жаҳон орқали “ушу” Шарқ яккакураш тури билан боғлиқ хорижий фильмларни кўп бора кўрганмиз. Шарқона рақс билан уйғунлик касб этган мазкур спорт тури турли хил жониворларнинг нафис хатти-ҳаракатларини ўзида ифодалаган ва ушбу ҳаракатлар замирига яширинган кескин қўл ва оёқ зарбалари орқали рақибдан ҳимояланиш, ҳужум қилиш каби санъат турини ўз ичига олади.

“Ушу”чилар мушакларини чиниқтириш билан бир қаторда руҳий тайёргарликка алоҳида эътибор қаратишади. Зеро, “Ушу” жанговар санъати соҳибининг турли хатти-ҳаракатларини четдан туриб кузатган томошабин унинг яширин зарбалари кучини сезмайди. “Ушу” каталарида ифода қилинадиган лайлак, турна ва бошқа жониворларнинг нафис ҳаракатларига чалғиган рақиб унинг кескин зарбаларини эътибордан соқит қилиши ҳеч гап эмас.

Гарчи ушбу спорт тури четдан кириб келган бўлса-да, бугунги кунда юртимизда ҳам ривож топиб, бир қатор етук спортчилар етишиб чиқаётганлиги фикримизга далил бўла олади. Халқаро мусобақаларда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилаётган ёшларимиз бугун кўплаб топилади.

Жорий йил 27-29 август кунлари Термиз шаҳри “ушу” спорт тури бўйича Сурхондарё очиқ кубоги мусобақасига мезбонлик қилади. Мусобақада нафақат вилоятимиз, балки республика миқёсида спортчиларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда ушбу мусобақани юқори савияда ташкил этиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Х. ТОҒАЙМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE