Бош саҳифа / Иқтисодиёт / ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИFИ ТЎЛОВЧИЛАРИГА ГУВОҲНОМАЛАР БЕРИЛМОҚДА

ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИFИ ТЎЛОВЧИЛАРИГА ГУВОҲНОМАЛАР БЕРИЛМОҚДА

БАРЧА КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР ДИҚҚАТИГА!

Бугунгикунда Сурхондарё вилоятида қўшилган қиймат солиғини тўловчи корхоналар сони 293тани ташкил этади.

Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармонига кўра, 2019 йилнинг
 1 январидан бошлаб, жорий йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) 1 миллиард сўмдан ошган ёки йил давомида белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилади.

Умумбелгиланган тартибда солиқ тўлаётган ҳамда ушбу режимда солиқ тўлашга ўтаётган корхоналар қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида қайта рўйхатдан ўтишлари лозим. Сурхондарё вилоят давлат солиқ инспекцияси хизмати органлари томонидан 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида йиллик обороти 1 миллиард сўмдан ошган ёки йил давомида белгиланган чегаравий миқдорга етган микрофирма ва кичик корхоналар ўрганилиб, 606 та корхонага умумбелгиланган тартибда солиқ тўлашга ўтиши тўғрисида хабарномалар юборилди. Ҳозирга қадар мазкур корхоналар, шунингдек, умумбелгиланган тартибда солиқ тўлаб келаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг 97,8 фоизи, шахсий кабинети орқали электрон тарзда ёки ёзма равишдаги ўз аризаларига асосан, қўшилган қиймат солиғи тўловчи корхона сифатида қайта рўйхатга олинди ва уларга “Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома”лар берилди.

Маълумот ўрнида, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ҳисоботи тўғрисида қисқача тушунтириш берсак.

ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ СУММАСИНИНГ
ҲИСОБЛАНИШ ТАРТИБИ

(Миллион сўмда)
1 Олинган товарлар (ишлар, изматлар) бўйича ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммаси. (7-илова реестри). 3000,0 20% 600,0
2 Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти бўйича ҚҚС суммаси. (8-илова реестри). 8000,0 20% 1600,0
4 Бюджетга ҳисобланадиган солиқ суммаси     1000,0
5 Олдинги ҳисобот даврида бюджетга тўланган ҚҚС суммаси.     500,0
6 Ҳисобот даври учун бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси.     500,0

Қўшилган қиймат солиғи ҳисоботи микрофирма ва кичик корхоналар томонидан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, умумбелгиланган тартибдаги солиқ тўловчилар томонидан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисоботларни топшириш муддатида топширилади.

Т. МИСИРОВ, вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳисобварақ-фактуралар мониторинги шўъбаси бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбиркорлик: эртанги кун ўзимизга боғлиқ

Тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлган фуқароларга ер ажратиш борасидаги ҳужжатбозликларга ҳам чек қўйиладиган бўлди. Электрон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan