Бош саҳифа / Маданият / Қўшиқларнинг таъсири

Қўшиқларнинг таъсири

Куй-қўшиқларнинг сеҳрли оҳангига эҳтиёж сезмайдиган одам топилмаса керак, назаримда. Миллий қўшиқлар миллатнинг турмуш-тарзини, халқнинг маданиятини ўзида акс эттиради. Юракдан куйланган оҳанглар орқали маънавий озуқа, кўнгилга қувват олиш мумкин.

Шундай экан, инсон вақти-вақти билан мусиқа тинглаб туриши лозим.  Аммо ҳозирги кунда аксарият қўшиқчилар томонидан ижро этилаётган ашулаларда бошни оғритадиган, асабни таранглаштирадиган жумлалар бор. Баъзи бир хонандалар қайси тилда ашула айтаётганлигининг фарқига ҳам бормайди, менимча. Кўча сўзларидан, бир-бирига ёпишмаган жумлалардан фойдаланган ҳолда ёшларни ўзига жалб қиладиган, аслида эса мазмун-моҳияти мантиқсиз қўшиқларни куйлаб, “юлдуз”га айланаётганлар ҳам кўпаймоқда. Афсуски қулоқни қоматга келтирадиган, сўзларини ҳам тушуниб бўлмайдиган, маиший мавзуларда куйланган бундай қўшиқлар ҳозирги кунда ёшлар орасида урф бўлган. Мисол учун, асли исми Субҳан, “Bad boy” тахаллуси билан ижод қиладиган хонанданинг “Хайр, қизалоқ” қўшиғини олайлик. Хонанда бу қўшиқда уч-тўртта тилдаги сўзлардан фойдаланибгина қолмасдан, кўча-кўйда ишлатиладиган сўзлардан ҳам бемалол фойдаланган. Лекин бу каби қўшиқлар  уни тинглаётган кишига нима беради деган савол кўндаланг турибди. Эшитаётган мусиқаси ёшларнинг руҳий ҳолатига ҳам таъсир этмасдан қолмайди, албатта. Ёшлар билан боғлиқ ҳолда юз бераётган ахлоқсизликларнинг сабаби ҳам айнан шундадир. Енгил-елпи куйланган ашуланинг таъсири ҳам енгил-елпи бўлади-да.

Мухлиса
Алиярова,
Термиз академик
лицейи ўқувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ноанъанавий сабоқ

Милоддан аввалги II асрда Юнон-Бақтрия подшолиги чегара ҳудуди қандай ҳимоя қилинганини биласизми? Оғир ва енгил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan