Бош саҳифа / Жамият / Қўшиқларда юрт мадҳи

Қўшиқларда юрт мадҳи

Она Ватан ҳақидаги наволарга бутун  олам, коинот жўр  бўлади. Чунки юрт ҳақида  айтилган қўшиқ кўнгилларни сел қилиб,  қалбларга ором беради.

Термиз  шаҳридаги  муҳташам  санъат  саройи  ҳовлисида  бўлиб  ўтган  ажойиб  учрашув  ҳам  тадбир  иштирокчиларининг  ёдларида  бир  умр  сақланиб  қолса   ажаб  эмас.

Вилоят   ҳокимлиги, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги маънавият ва маърифат  маркази  ташаббуси  билан ташкил этилган тадбирга  Қуролли  Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли жамоаси ташриф  буюрди.

Хиёбон  зиёлилар, ўқувчи-ёшлар, санъат ихлосмандлари, болажонлар билан тўлди. Концерт  дастурини  ансамбль  хонандалари  “Ўзбекистон”  қўшиғи билан  бошлаб  беришди.

— Ансамблимиз билан беш кун  давомида  Сурхон воҳаси бўйлаб, ҳарбий қисмлар, истироҳат боғлари, маданият марказларида концерт дастурларини  намойиш  қилдик, — дейди ансамблнинг хушовоз хонандаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, подполковник Марат Ҳакимов. — Вилоят аҳли мусиқий дастурларимизни олқишлар билан қарши олганидан хурсандмиз. Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юрт корига ярайдиган инсонлар  бўлиб камол топишларига хизмат қилишдан иборатдир.

Юртга садоқат, мардлик ва жасорат мавзуларидаги куй-қўшиқлар  оҳангларга  уланди.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan