Бош саҳифа / Жамият / Қўшиқларда Ватан мадҳи

Қўшиқларда Ватан мадҳи

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар халқимиз турмушининг обод, ҳаётининг эса фаровон бўлишига, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаб, уларни ҳар томонлама камол топтиришга хизмат қилмоқда.

Мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишлаб ташкил этилган «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ҳам ватанимизни улуғловчи юксак савияли мусиқий асарлар ижрочиларини юзага чиқаришда муҳим аҳамият касб этди. Кўрик-танловда Термиз шаҳри ва туманлар шарафини ҳимоя қилган 30 нафар ёш томонидан ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янг ради.

Қизиқарли беллашув асосида ўтган чиқишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан кўрик-танлов низоми асосида баҳолаб борилди.

Қатнашчиларнинг ижросини баҳолашда саҳна маданияти, санъаткор одоби, мусиқий асарнинг сифати ва савияси, ижро маҳорати каби мезонларга асосий эътибор қаратилди. Биринчи ўринга Термиз шаҳар маданият бўлими вакили Обиджон Йўлдошев сазовор бўлди ҳамда кўрик-танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ангор, Бойсун, Шеробод, Олтинсой туманлари маданият бўлимлари вакилларининг чиқишлари ҳам кўпчиликда катта таассурот қолдирди.

С. КЕНЖАБОЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE