Бош саҳифа / Жамият / Қўшалоқ совға

Қўшалоқ совға

Вилоят ҳокими Э.Турдимов Денов туманида сайёр қабул ўтказганда ўнлаб фуқароларнинг мурожаатлари ўша ернинг ўзида ҳал этилганди.

Шулардан бири туманнинг “Намуна” маҳалласида яшовчи, меҳнатга лаёқатсиз Жасур Тўхтаев вилоят ҳокимидан компьютер жамланмаси беришни сўраганди.

Ҳокимликнинг жорий йил 8 ноябрдаги 11-01/391-сонли хатига биноан “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Р.Раҳимова Жасур Тўхтаевнинг уйига бориб, компьютер жамланмасини тантанали суратда топширди. Жасур учун шу кун яна бир қувончли воқеа бўлди. “Микрокредитбанк” туман бўлими паррандачилик соҳасида тадбиркорлик қилиш учун 3,5 миллион сўм маблағ ажратилгани тўғрисидаги ҳужжатни келтириб топширди. Жасур Тўхтаев қўшалоқ совға учун ҳукуматимиз ва вилоят ҳокимлигига ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

Сафар АЛИ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan