Бош саҳифа / Жамият / Ушалган орзу

Ушалган орзу

Яхши ният — ёрти мол, дейди кексалар. Рост экан. Қизим Севара анча йиллардан буён Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти талабаси бўлиш умидида эди.

Аммо, уни узоққа юборишга, олис Тошкентда ўқитишга сира кўзим қиймасди. Ҳархолда узоқ шаҳарда унинг қийналиб қолишини сира истамасдим. Вилоятимизда Низомий номидаги педагогика институтининг Термиз филиали очилиши эса менинг ва фарзандимнинг ҳаётида катта янгилик бўлди. Небахтки, қизимнинг яхши нияти ушалди. Бу йил у ўша, ўзи орзу қилган олийгоҳ талабаси бўлди. Энг қувонарлиси, у олис пойтахтда эмас, ўз вилоятида таҳсил олаяпти. Ҳар эрталаб, фарзандимни ўқишга кузатаётиб, шундай имкониятни яратиб берган кишиларга, айниқса, давлатимиз раҳбарига ич-ичимдан раҳмат айтаман.

Буни қарангки, фарзандим билан бирга яна олти нафар ўқувчим Тошкент Тиббиёт академиясининг ҳамда педагогика институти Термиз филиали талабалари бўлишдек бахтга эришишган. Уларнинг ҳам севинчи ичига сиғмайди. Уларни кўриб, бугун воҳамизда бўлаётган ўзгаришларнинг барчаси янги ғоялар, ихтиролар учун янги эшиклар остонасига ташриф эканига амин бўляпман. Зеро, бугун мендан бахтли, мендан мамнун аёл йўқ, негаки, орзуларимиз ушалган кун эгасиман. Йиллар орзу қилган талабалик номига мушарраф бўлган фарзандлар онасиман, устозиман!

Дилбар

НОРМУРОДОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 15 июлдаги сонида қатор таҳлилий ва хулоса чиқаришга ундовчи мақолалар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan