Бош саҳифа / Жамият / Қуш уясида кўрганини қилади…

Қуш уясида кўрганини қилади…

Тўйхонага келин-куёв кириб келди. Келиннинг очиқ-сочиқ либоси ҳамманинг эътиборини тортди. Эгилиб салом берганда эса ота-она, қайнона-қайнотанинг уятдан юзи қизарди. Бу ҳолни пайқаган куёв кўзларини ерга қадади.

Воқеани кузатиб турган меҳмонлар орасида шивир-шивир бошланди…

Яхши ният билан элга  дастурхон ёзиб, икки ёшнинг никоҳ базмини ёру дўстлар даврасида нишонлашга нима етсин. Аммо бугунги кунда тўй-ҳашам, маъракалар, турли хил маросимлар ким ўзарга ўтказилмоқда. Ота-она йиллар давомида йиққан молу давлатини бир кунда совуриб юбориши айримлар учун обрў орттириш учунгина қилинади. Бу каби кимўзарчиликнинг икки ёшга, уларнинг бахтли ҳаёт кечиришига ҳеч қандай нафи йўқ, назаримда. “Қуш уясида кўрганини қилади”, деганларидек, куёвтўраларнинг келинникига турнақатор машиналарда кўча тўлдириб боришию, келин бўлаётган қизларнинг ҳаддан ортиқ қимматбаҳо ва очиқ-сочиқ либосларда тўйхонага ташриф буюриб, кўпчиликнинг таъбини хира қилишида ҳам айнан катталардан андоза олаётганлигини кўриш мумкин.

Маъсидхон ЧОРИЕВ,
Термиз шаҳридаги
“Мурч бобо”
жомеъ масжиди
имом ноиби

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan