Бош саҳифа / Спорт / Қўш машинали клуб

Қўш машинали клуб

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатининг биринчи лигасида қатнашаётган Термизнинг “Сурхон” клуби узоқ йиллардан бери фаолият кўрсатиб келаяпти.

Жамоа “Чегарачи”, “Автомобилист”, “Сурхон” номлари билан мамлакат чемпионатининг  олий ва биринчи лигаларида иштирок этган. Лекин ҳозиргидек клубга ғамхўрлик кўрсатилмаганди. Дейлик, клуб аъзолари сафар учрашувларига борадиган бўлса, автобуси бор ташкилотларга мурожаат қилишарди. Бугун вилоят ҳокимлигининг эътибори ва беқиёс ғамхўрлиги туфайли жамоа қўш автомашинага эга. Шу пайтгача “Дамас” русумли автомашинаси бор клубга куни-кеча Хитойдан “ANKAI” русумли янги автобус келтирилди.

Бу йил жамоа аъзолари Термиз шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуида ўз базасига эга бўлди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблар муносиб тақдирланди

Олдин хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган кураш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan