Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Қўшқаторлаб экиш баракаси

Қўшқаторлаб экиш баракаси

Аввало айтиш керакки, ўтган икки йиллик фермерлик фаолиятимда далаларимизга ғўзанинг бир неча хил чигит навларини экдик. Булар орасида айниқса, бизга маъқул бўлгани ўрта толали  ғўзанинг “Бешқаҳрамон” навидир.

Мутахассислар навнинг тезпишар ва серҳосиллигини таъкидлашганди. Ғўза ҳар қанча тезпишар бўлмасин, унинг хусусиятларини рўёбга чиқарадиган деҳқон. Экиш олдидан ерни обдон текислаб, ҳар гектар майдонга 200 килограммдан аммофос солиб, пушта олдик. Чигитни қўшқаторлаб экдик ва кўкаргандан ниҳол бўйи бир қаричга етганда бақувват бўлиб ўсиши учун уч марта суспензия ўтказдик: яганалаш пайти бир погона метрга 14-15 тадан, жами бир гектар майдонда 135-140 минг туп кўчат  қолдирдик. Еримиз шўртупроқ. Шу боис ғўза шоналаш ва гуллаш даврида ниҳоллар ости чопиқ қилиниб, қатор ораларига икки марта  сифатли культивация ўтказилди ва бир марта чуқур юмшатгичлар билан  ишлов берилди. Тўлиқ гуллаганда ҳар гектар ерга 600 килограммдан азотли, 20 килограммдан калийли ўғит солдик. Ҳосил зараркунандаларидан бири — беда қандаласиги қарши май ойида  энтомерга, икки марта Багира, уч марта БИ-58 препаратларини сепиб, ҳосилни сақлаб қолдик. Вегетация даврида қатор ораларида 6 марта культивация ўтказилди, икки марта чуқур юмшатилди, беш марта суғорилди. Ниҳолларнинг ҳолати ва бўйига қараб икки марта “Энтожеан” препарати сепилди. Чеканкани ҳам барвақт бошлаб, июль ойида якунладик. Шундай иш ташкил қилингани боис далаларимизда ғўза бўлиқ ва серҳосил ўсди. Элимизнинг ҳамжиҳатлик ила қилган меҳнати туфайли ҳосилни қисқа фурсатда йиғиб олиб, режани ортиғи билан бажардик. Қабул масканларига  54 тонна ўрнига 66 тонна сифатли хомашё топширилди. Ҳосилдорлик 27 ўрнига 33 центнерга етди.

Деҳқонларимизнинг самарали меҳнати туфайли  далаларимизда буғдой серҳосил бўлишини исботладик. Ўсимлик парвариши даврида ҳар гектар майдонга 600 килограммдан азотли, 400 килограммда фосфорли ўғитларни тўрт марта бўлиб-бўлиб солдик. Буғдойни баргидан озиқлантиришга алоҳида эътибор бердик. Фақат ёмғир сувига қаноат қилмай буғдойзорларни беш марта суғордик. 30 гектар майдонда парваришланган буғдойнинг “Ғозғон”, “Ҳазрати Башир” навлари шу қадар тўлиқ ва серҳосил ўсдики, ўрим даврида ҳар гектар ғаллазордан  70 центнердан сара дон саранжомлаб олинди. Давлат омборларига 80 тонна ўрнига 120 тонна дон топширдик. Ғалла чин серҳосил бўлганлиги туфайли 60 тонна дон ўзимизга  қолди, яна 30 тоннасини аъзоларимизнинг меҳнатига яраша бўлиб бердик.

Айни пайтда бўлғуси ҳосилга пухта замин ҳозирлаяпмиз. 20 гектарлик даламиздаги буғдойни сентябрь охирларига қадар экиб, кўкартирдик. Бугун озиқлаш, суғориш ишларини олиб бораяпмиз.

Чори АМИРОВ,
Қизириқ туманидаги
“Истара ғолиби” фермер хўжалиги раҳбари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

СОТИХИДАН БИР ТОННАГАЧА

Уй-жойи, томорқаси бор, тоғни урса толқон қиладиган йигитларнинг оиламни  боқаман, деган баҳона билан  хорижий мамлакатларда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan