Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ўртача ойлик иш ҳақи қанча

Ўртача ойлик иш ҳақи қанча

Сир эмаски, бугун Ўзбекистонда барча соҳалар ислоҳ этилиши натижасида уларда бир мунча ўсиш ва ривожла-ниш кузатилмоқда. Бу жараёнда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ойлик иш ҳақларининг босқичма-босқич кўтарилишига алоҳида эътибор қарати-лаётгани қувонарли.

Бунга йил бошидан буён икки марта энг кам ойлик иш ҳақинининг оширилиши, бундан ташқари, муайян соҳа вакилларининг ҳам маошида ўсиш кузатилаётгани мисол бўла олади. Хўш, бу ўзгаришлардан сўнг, юртимизда ўртача ойлик иш ҳақи миқдори қанчага кўтарилди? Айни пайтда кўпчиликни қизиқтираётган бу саволга мутахассислар қуйидагича жавоб беришади.

Kun.uz ахборот каналининг хабар қилишича, 2018 йил январь-сентябрь ойларида республикамизда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 684,5 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 22,9 фоизга ўсган. Бунда иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга, шунингдек, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган бўлиб, унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига ундирмалар ҳам инобатга олинган.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, таълим соҳасида 21 858 та муассасада 998,2 минг нафар ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 11461,1 миллиард сўмни ташкил этган. Мазкур соҳада ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 275,8 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 17,1 фоизга ўсганини кўриш мумкин.

Саноат иқтисодий фаолият турида эса 603 та корхонада 457,1 минг нафар ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 10494,9 миллиард сўмни ташкил этган. Саноат соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2 550,9 минг сўмни ташкил этади. Бу эса ўтган йилга нисбатан 28,6 фоизга кўп дегани.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 1414 та муассасада 431,4 минг нафар ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 4215,4 миллиард сўмга етган. Мазкур соҳада ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 085,7 минг сўмни ташкил этмоқда. Демак, тиббиёт ходимларининг ўртача ойлик маоши ўтган йилга қараганда 17,7 фоизга ўсган.

Молиявий ва суғурта фаолиятида меҳнат қилувчилар эса бугунги кунда ўртача 3 213,1 минг сўм иш ҳақи олишмоқда.

Ташиш ва сақлаш иқтисодий фаолият турида 203 та корхонада 115,7 минг нафар ходим ишлаган бўлиб, айни пайтда мазкур соҳада ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик 2361,2 минг сўмни ташкил этади. Бунда ҳам ўтган йилга қараганда сезиларли даражада ўсиш кузатилган бўлиб, у 23,7 фоизни ташкил қилади.

Ф. АБДУРАЗОҚОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Божхонадан ўтиш янада қулай!

Қўшни давлатлар билан алоқаларимиз янада кенгайиб, чегарадан ўтиш тартиби анчайин осонлашгандан сўнг, кўпчиликда ташқи ҳудуддан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan