Бош саҳифа / Жамият / Ҳуррият нашидаси

Ҳуррият нашидаси

Муҳтарам Биринчи Президентимиз И. Каримовнинг саъй-ҳаракатлари билан умумхалқ муҳокамасига қўйилган Олий Кенгашнинг ўн иккинчи чақириқ, ўн биринчи сессияда қабул қилинган Конституциямиз меҳнаткаш халқимизнинг нурли келажагига пойдевор қўйди. Унинг ҳар бир боби пухта ишланган, замирида инсон манфаатлари ётади. Ўтган йиллар давомида Конституциямизнинг айрим моддаларига тузатиш ва ўзгартишлар киритилиб, мукаммалаштирилди.

Шу қутлуғ санага ҳам 25 йил бўлди. Бош қомусимиз асосида қатор қонунлар, қонун ости ҳужжатлари қабул қилинди. Турмуш тарзимиз билан бирга дунёқарашимиз ўзгарди, маданият, санъат, аграр, саноат, ижтимоий, иқтисодий соҳада туб бурилишлар амалга оширилди. Ривожлантириш дастурлари, концепциялар қабул қилинди. Энг муҳими, фуқароларнинг фикрлаш даражаси ўсди, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти шаклланди. Кундалик турмушда, ишхонада, савдо-сотиқ, тижорат ишларида,  ишлаб чиқаришда, деярли барча жабҳада Конституцияни билишимиз жуда муҳимлигига амин бўламиз.

Биргина туманимизда кейинги йилларда улкан ўзгаришлар  рўй берди. Фермер хўжаликлари сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилди. Кўп тармоқли фермер хўжаликларининг ташкил этилиши кўплаб иш ўринлари яратиш билан бирга, иш унумдорлигини ошишида муҳим қадам бўлди. Ҳозирги кунда  туманда 708 та фермер хўжалиги мавжуд, шундан 141 таси пахтачилик ва ғаллачиликка, 500 дан ортиғи боғдорчиликка, шунингдек чорвачиликка, паррандачиликка, асаларичиликка, сабзавотчиликка ихтисослашган. Четга экспорт қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг қарийб 90 фоизи айнан фермер хўжаликлар чекига тушаётгани қувонарлидир.

Етиштирган ҳосилини четга сотиш, фойда кўриш, тадбиркорлигини ривожлантириш ҳуқуқини яхши англаган меҳнаткашлар сони  йилдан-йилга ортмоқда. Бундай имкониятлар Бош қонунимизнинг 53-моддасида шундай келтирилган: “Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шакл ларининг тенг ҳуқуқлигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди”. Бугун республикамизда, шунингдек туманимизда ҳам деҳқончилик ва пахтачилик мактаблари яратилди.

Конституциямизнинг 55-моддасида: “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир”, дейилади. Сариосиё тоғли туман бўлганлиги боис, ер ости ва ер усти бойликларига эга. Мустақиллигимиз шарофати билан Хонжиза рангли металлар  конлари ишга туширилиб, ҳозирда мазкур конда уч минга яқин фуқаро самарали меҳнат қилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Конституция бағрикенг халқимизнинг эрк кафолати, ҳурлик нашидасидир. Янада сайқаллашган конституциямиз бахт ва ҳурлигимиз гарови бўлиб, демократик ислоҳотларга қанот бўлаверади.

Очилди ХИДИРОВ,
сенатор, Сариосиё тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE