“Ўрнак”

0
74

Бир куни эрталаб Салимжон дадасининг машинасида мактабга кетаётганди. Чорраҳада светофорнинг қизил чироғи ёниб, ҳамма машиналар бирпас тирбанд бўлиб тўхтаб қолди.

Қарасаки, ёнгинасида тўхтаб турган машинада дадасининг Анвар деган ўртоғи ҳам тўхтаб турибди. Дадаси машинада ўтирган ўртоғи ва унинг ёнида ўтирган бобо билан қуюқ саломлашди.

— Йўл бўлсин, Анвар, — сўради дадаси.

— Бобойни дўхтирга кўрсатай деб олиб чиқувдим.

Шу пайт светофорнинг яшил чироғи ёниб, машиналар ҳаракатга тушди. Салимжон эса дадасидан:

— Дада, Анвар аканинг машинасида ўтирган ким?

– Дадаси, болам.

– Анвар ака ҳам дадасини худди мендек яхши кўриб, ишдан келса дадажон деб югуриб, бирга ўйнаб, бирга юриб катта бўлганми?

– Албатта-да, болам.

– Нега унда дадажонини дада демай, бобой, дейди?

–…

Шаҳзода ХОЛМИРЗАЕВА,
Қумқўрғон туманидаги
25-умумтаълим мактаби ўқувчиси

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг