Бош саҳифа / Жамият / Ўрмончилар уйи қурилди

Ўрмончилар уйи қурилди

Бойсун давлат ўрмон хўжалиги ишчилари учун юз нафар кишига мўлжалланган ўрмончилар уйи қурилиб, фойдаланишга топширилди. Замонавий иморатда ошхона ва савдо дўкони ҳам мавжуд.

Ушбу иншоотни туман ҳудудида кенг кўламли бунёдкорлик ишларини бажараётган тажрибали қурувчи Холиқ Сувонов бошлиқ “Бекзод меъмор” масъулияти чекланган жамият аъзолари тез ва сифатли қурдилар.

Айтиш керакки, “Бекзод меъмор” МЧЖ жамоаси сифатли иши билан Бойсунда анча танилган. МЧЖга тўпланган Ўрол Мусулмонов, Фархан Сувонов, Наби Шоимқулов каби 20 нафардан зиёд иморатсознинг барчаси тажрибали, улар қайси объектда ишламасин мижозлари хурсанд бўлишади. Шу боис буюртмачилари кўп. Масалан, яқинда тумандаги 47-умумтаълим мактабини сифатли жорий таъмирладилар. Шунингдек, 3-умумтаълим мактабини, 6-билим масканини, Сариосиё қишлоғидаги шифохонани, Пасурхи, Мунчоқ, Пулҳоким сингари аҳоли яшаш манзилларидаги мактаб ва шифохоналарни пишиқ-пухта таъмирдан чиқаришди.

Шунингдек, МЧЖ бунёдкорлари Қизириқ туманида 20 та, Шерободда 7 та уй-жой қуришмоқда.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Саратонда эҳтиёт бўлинг!

Ўткир юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар айнан саратонда, куннинг иссиқ пайтида тез кўпаяди. Қўзғатувчисининг турига …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan