Ўринли танқид

0
114

КЕЙИНГИ МУВАФФАҚИЯТ КАЛИТИ

Вилоят ҳокимлигида аппарат йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими, дастлаб, 2-3 июнь кунлари Термиз шаҳрида бўлиб ўтган “Open South International Business Forum” халқаро бизнес-форумида йўл қўйилган камчиликлар ҳақида сўз юритди.

Хусусан, форумда 174 нафар чет эл тадбиркорлари иштирок этганига қарамай, инвестиция ва тадбиркорликни тушунмаган айрим раҳбарларнинг лоқайдлиги сабаб айрим туманлар бирорта ҳам шартнома имзоламагани, Термиз шаҳри кўчаларида халқаро бизнес форум шукуҳи сезилмагани танқид остига олинди. Қолаверса, талабга жавоб бермайдиган синхрон таржима, воҳа тадбиркорларининг аксариятида ташриф қоғозлари йўқлиги меҳмонларга ноқулайлик туғдиргани ҳақида тўхталиб, бу каби камчиликлар келгусида ўтказиладиган анжуман ва йиғилишларда такрорланмаслиги учун мутасаддиларга алоҳида топшириқлар берилди.

Йиғилишда, шунингдек, олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун тест имтиҳонлари жараёнига пухта тайёргарлик кўриш, бунинг учун абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилишдан олдин зарур чора-тадбирлар белгилаб олиниши лозимлиги таъкидланди.

Кун тартибидаги кейинги масалалар Президентимизнинг 19-20 январь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижроси, турли соҳа вакилларининг ижро интизоми, давлатга ғалла топшириш режасининг тўлиқ бажарилиши муҳокамаларига бағишланди.

Ўз мухбиримиз

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг