Ўрим бошланди

Музработ тумани меҳнаткашлари бу йил 14,1 минг, Қизириқ тумани деҳқонлари эса 16,6 минг, Шеробод тумани ғаллакорлари 15 минг гектардан кўпроқ майдонда ғалла ўстирдилар. Деҳқонларнинг заҳматли меҳнати туфайли ва ўсимлик парвариши намунали ташкил этилганлиги боис, бошоқлардаги ҳосил барвақт етилди. Пишган дон поясида турмаслигини яхши билган ғаллакорлар ўрим-йиғимга сафарбарлик билан киришдилар. Бугунги кунда воҳанинг жанубий зонасидаги Музработ, Ангор, Қизириқ, Термиз, Шеробод туманларида ғалла ўрим-йиғими тезкорлик билан олиб борилаяпти.

Ғаллазорларда 240 та юқори унумли комбайн ишлатилмоқда. Ўрим-йиғимда иштирок этаётган комбайнчилар, отряд раҳбарлари ва аъзолари, дон ташишда қатнашаётган ҳайдовчиларга дала бошида иссиқ овқат, иссиқ чой ва дам олиш учун қулай шароит яратилган.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хирмон тўлиб тўкилди дон…

Воҳамиз ғаллакорлари давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини ошириб бажаришди. Қабул масканларига бугунгача 289,9 минг ўрнига …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan