Бош саҳифа / Жамият / Қурбон ҳайити – савоблар калити

Қурбон ҳайити – савоблар калити

Бу йилги Қурбон ҳайити байрами вилоятимизда ўзгача шукуҳда нишонланди. Ҳайит кунлари вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Б. Пўлатов ва бир қатор мутасадди ташкилотлар раҳбарлари Термиз шаҳридаги 12-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олишиб, уларга совғалар улашди. Шунингдек, Денов туманидаги кексалар, беморлар ва эҳтиёжманд кишилар хонадонларига ташриф буюриб, уларга байрам совғаларини топширди. Самимий суҳбатлар чоғида кексаларимиз юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги янада мустаҳкам бўлишини тилаб дуога қўл очдилар. Шу куни қутлуғ 85 ёшни қаршилаган Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Файзуллаевнинг ҳам хонадонига бориб, ҳаёти ибрат, сўзи ҳикмат отахоннинг дуоси олинди. Дарҳақиқат, ёши улуғларнинг дуоси саодат калитидир, уларнинг файзи билан жамият, юрт обод бўлади.

Сайёра АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Армияга кетиш тартиби ўзгарди

Армияни бежизга ҳаёт мактаби дейишмайди. Унинг тарбиясини олган йигитлар ҳам ўзи туғилиб ўсган макон, ота-онаси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan