Бош саҳифа / Спорт / Қуръа ташланди

Қуръа ташланди

2018 йил Россия давлатининг яшил майдонларида ўтказиладиган футбол бўйича галдаги жаҳон чемпионати ўйинларининг финал қисмида қатнашувчи терма жамоалар учун Москва шаҳрида ФИФА вакиллари томонидан қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Бу галги мундиалда Европа қитъасидан 14 та, Америка, Шимолий Америка ва Жанубий Америка минтақасидан 7 та, Африка қитъасидан 6 та ва Осиё қитъасидан 5 та, жами 32 та терма жамоа жаҳоннинг энг зўрлари баҳсида иштирок этади. Ушбу термалар қуръа натижасига кўра,  (ҳар бир гуруҳда тўрттадан) саккизта гуруҳга бўлинишди.   “А” гуруҳида — Россия, Саудия Арабистони, Миср, Уругвай, “В” гуруҳида — Португалия, Испания, Марокаш, Эрон, “С” гуруҳида — Франция, Австралия, Перу, Дания, “Д” гуруҳида — Аргентина, Исландия, Хорватия, Нигерия, “Е” гуруҳида — Бразилия, Швейцария, Коста Рика, Сербия, “Ғ” гуруҳида — Германия, Мексика, Швеция, Жанубий Корея, “G” гуруҳида — Бельгия, Панама, Тунис, Англия, “Н” гуруҳида — Польша, Сенегал, Колумбия, Япония терма жамоалари ўзаро баҳслашади.

Мутахассислар “Д” гуруҳини ўлим гуруҳи деб баҳолашмоқда. Чунки Аргентина футболчилари ҳам, Хорватия вакиллари ҳам, Нигерия терма жамоаси аъзолари ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушади. Ҳозирча башоратчилар фақат Осиё қитъаси вакили Япония терма жамоасининг гуруҳ баҳсларидан ўтишига қатъий ишонч билдиришаяпти. Чунки бу гуруҳдан Колумбия билан Япония терма жамоаларининг имконияти юқори.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE