Бош саҳифа / Спорт / Ўқувчимиз – Осиё чемпиони

Ўқувчимиз – Осиё чемпиони

Юртимиз ёшларининг кунора илм-фан ва спорт соҳасида жаҳон миқёсида улкан муваффақиятларга эришаётганлиги ҳақидаги хабарлар одатий ҳолга айланди.

Буни ёшларимиз ишончни муносиб даражада оқлашаётганликлари билан изоҳлаш мумкин.

Термиз туманидаги “Қаҳрамон” маҳалласида яшовчи Шоҳиста Амирова, шубҳасиз, шундай иқтидорли қизлардан. У айни пайтда тумандаги 5-умумтаълим мактабининг 11-синфида таълим олмоқда. Аъло баҳоларга ўқиш билан бир қаторда у спортнинг дзюдо, самбо, миллий ва турон якка кураши сингари турлари билан 6 йилдан бери мунтазам шуғулланади. Гарчи ҳали ўқувчи бўлса-да, унинг эришаётган ютуқлари салмоқли. Юқорида номлари келтирилган спорт турлари бўйича вилоят ва республика миқёсидаги мусобақаларда биринчи ва фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Сирдарё, Наманган, Навоий, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида бўлиб ўтган турли мусобақалардаги иштироки унинг учун улкан мактаб вазифасини ўтади, де-йиш мумкин.

Шоҳиста Амирова жорий йилнинг 12-15 сентябрь кунлари самбо кураши бўйича Ҳиндистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 70 килограмм вазнда барча рақибларини мағлуб этиб, чемпион деган шарафли номга сазовор бўлди ва юртимиз байроғини яна бир карра юксакларга кўтарди.

Мактабимизнинг фахрига айланган Шоҳиста Амированинг бу сингари ютуқларидан барча мамнун. Шоҳистанинг келажакдаги орзуси халқаро миқёсда ўтадиган олимпиада мусобақаларида иштирок этиб, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш. Ушбу юксак довонларни забт этишида унга Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

Шаҳло ТУЛАЕВА,
Термиз туманидаги 5-умумтаълим мактаби
инглиз тили фани ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE