Бош саҳифа / Таълим / Ўқув семинар

Ўқув семинар

Термиз туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабида вилоятимиздаги умумий ўрта таълим мактабларида фаолият олиб бораётган она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари иштирокида илғор иш тажрибаларни ва устоз-шогирд анъаналарини янада оммалаштиришга қаратилган семинар ташкил этилди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан уюштирилган илмий-амалий семинарнинг асосий мақсади соҳага оид фармон ва қарорларининг мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш, маҳорат дарслари натижасида таълим сифатини янада яхшилаш, илғор тажрибаларни оммалаштиришга қаратилди.

Шунингдек, Термиз давлат университети ва вилоят халқ таълими бош қармаси ўртасида ўқувчиларни халқаро фан олимпиадаларига тайёрлаш, таълим сифатини яхшилашда, аввало, ўқитувчидан юксак педагогик малака талаб этилиши, маҳорат дарсларида иштирок қилиш, ўқувчилар билан фанлар кесимида суҳбатлар ўтказиш, фаол ўқувчиларни рағбатлантириш юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Семинар якунида машғулотда фаол иштирок этган ўқитувчи ва ўқувчилар рағбатлантирилди.

И. КЕНЖАЕВ,
вилоят халқ таълими бошқармаси бўлими раҳбари
Ў. ҲАҚБЕРДИЕВ,
Термиз тумани халқ таълими бўлими мудири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Илғор тажриба – таълим сифати самарадорлиги омили

Яқинда вилоятимиздан бир гуруҳ рус тили ва адабиёти ўқитувчилари вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan