Бош саҳифа / Жамият / Ўқув машқлари – ҳаёт дарси

Ўқув машқлари – ҳаёт дарси

Халқимизда сув балосидан асрасин, деган ҳикматли гап бор. Эҳтиёткорлик ҳеч вақт зиён қилмайди. Содир бўлиши эҳтимоли бўлган сув тошқини ва у билан боғлиқ фавқулодда вазиятда тезкорлик билан ҳаракат қилиш ҳам мунтазам ўқув машқлари ўтказишни тақозо этади.

Шу мақсадда Термиз шаҳрида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун амалий шай ҳолатга келтириш бўйича махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Ўқув машғулотида шаҳар ҳокимлиги, шаҳардаги бошқарув органлари ва фавқулодда вазиятлар хизматлари иштирок этди. Барча иштирокчилар “Дўстлик” маҳалласида ташкил этилган бошқарув штабида тўпланишиб, зарур вазифаларни белгилаб олишди. Сўнгра техникаларнинг саф кўриги ўтказилиб, “Дўстлик” маҳалласида яшовчи фуқароларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш тадбирлари амалга оширилди.

Шунингдек, Қизириқ туманида “Бошқарув органлари, фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими ҳудудий қуйи тизимларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракати” мавзусида фуқаро муҳофазасига қаратилган қўмондонлик-штаб ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Машғулотда туман ҳокимлиги, барча бошқарув органлари ва фавқулодда вазиятлар хизматларига “йиғин” хабари етказилди. Иштирокчилар бошқарув штабида тўпланиб, тезкор йиғилиш ўтказилди. Сўнгра “Йиғма командаси” шахсий таркиби, махсус ва муҳандислик техникаларининг саф кўриги бўлди. Икки кун давомида тумандаги корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар ҳамда таълим муассасаларида махсус-тактик ўқув машғулотлари ташкил этилиб, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш синовдан ўтказилди.

Ш. АБДУСАМАТОВ, подполковник,
Ш. САЛОМОВ, катта лейтенант,
Н.ИСЛАМОВ, лейтенант,
С. САИДМУРАДОВА, хизматчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE